Ўзбекистон
09.02.2023
1 604

Мен қисқаришга тушиб ишдан бўшадим. Лекин меҳнат таътилимдан асл ҳолича фойдаланмай, компенсация олдим. Янги иш жойимда иш бошлаганимга 6 ой бўлмаган бўлса ҳам таътил олсам бўладими? Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. Лекин айрим ходимларга таътил 6 ой ўтмасдан олдин берилади. Қисқаришга тушиб ишдан бўшаган ходим ҳам янги ишга кирса хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин таътил олиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Шунинг учун бу ҳолатда сиз иш берувчига меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини беришингиз керак бўлади. Аммо 30 апрелдан кучга кирадиган Янги Меҳнат кодексида бу қоида акс этмаган. Яъни қисқаришга тушиб ишдан бўшаган ходимга янги ишга киргач 6 ой ўтгунига қадар хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили берилмайди. Лекин иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра ходимга 6 ой ўтгунига қадар меҳнат таътили берилиши ҳам мумкин.
Саволга Жондор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Воҳид Ҳазратқулов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.