currencies image

12 456,25 UZS

45,26

usd

currencies image

14 461,71 UZS

223,82

eur

currencies image

158,36 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларТашкилотга қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак?

Ташкилотга қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак?

Ҳуқуқ

calendar

24.06.2025

eye

115

Ташкилотга қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак?

Меҳнат кодексида корхона ёки ташкилотга қисқартириш келганида кимлар имтиёзли равишда ишда қолиши мумкинлиги белгиланган.

Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Меҳнат кодекси бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Агар ходимлар иш салоҳияти, малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда кимларга афзаллик берилади?

Ходимнинг малакаси ва иш натижалари юқори эканлиги иш берувчи томонидан (у ташкил этган ва ваколатли комиссия томонидан) объектив кўрсаткичларга асосланиб белгиланади.

Меҳнат унумдорлиги ва малакаси бир хил бўлган ходимлар орасидан ишдан бўшатилишга номзодларни ажратиб олиниши чоғида қуйидагиларга афзаллик берилади:

қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга;

мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;

ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга;

ногиронлиги бўлган шахсларга;

1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;

атом объектларидаги авариялар оқибатида келиб чиққан юқори радиациявий нурланиш билан боғлиқ бўлган нурланиш касаллигига ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга, ўзига нисбатан бошланган ногиронлигининг атом объектларидаги авариялар билан боғлиқлиги аниқланган ногиронлиги бўлган шахсларга, ушбу авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш иштирокчиларига, шунингдек мазкур объектлардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

Жамоа шартномасида ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган бошқа ҳолатлар назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолатлар, агар ходимлар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирдагина, инобатга олинади.

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 165

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 112

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


27-май 2025, 04:35
785

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.


28-май 2025, 05:31
748

Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?

Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.