currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларКонституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

Ўзбекистон

calendar

13.01.2024

eye

859

Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

Ўзбекистонда конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди. Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Конституциявий суд мазкур тоифадаги масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай қарор қабул қилади.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Улашиш: