#NoComment
05.01.2024
1 079

Тошкент шаҳрида адолатсиз ҳукм чиқаришда айбланаётган собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан Жиноят Кодексининг 165, 208, 2301 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Меҳнат шартномасининг муддатлари қандай белгиланади? Муҳим 5 қоида
Меҳнат кодексининг 110-моддасида меҳнат шартномаси қандай муддатда тузилиши мумкинлиги белгиланган.
Қандай ҳолларда суд буйруғи чиқарилади?
Кўплаб фуқаролар учун фақатгина суднинг қарори сўзи мавжуд ва судлар томонидан чиқариладиган ҳар қандай ҳужжатни суд қарори деб ўйлайди. Лекин, суд томонидан чиқариладиган барча ҳужжат ҳам қарор эмас, уларнинг ҳар бирининг ўз номи бор ва ўзига хослиги мавжуддир. Суд буйруғи ҳам шундай ва унинг ҳам ўзининг чиқариладиган вақт-соати бор. Hudud24.uz қуйидаги мақолада шулар ҳақида сўз юритади.
Ҳолливудча адолат: реал суд жараёнлари асосида ишланган 7 та фильм
Hudud24.uz ҳаётда бўлган суд жараёнлари асосида суратга олинган фильмлар рўйхатини тавсия қилади.
Жабрланганларга жами 75 млрд 600 млн сўм маънавий зарар ундирилади
“Док-1 Макс” жиноят иши бўйича якуний суд қарори эълон қилинди.
Суд буйруғи институти фуқаролик суд ишларида самарали қўлланилмоқда
Бутун дунёда фуқаролар ва ташкилотлар ўзларининг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни афзал кўрадилар. Бироқ, низоларни суд орқали ҳимоя қилиш муайян харажатларни ва муддатларни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. Қолаверса, судларга келиб тушаётган ишлар ҳажмининг ортиб бориши судьялар иш юкламасининг кўпайишига сабаб бўлаётган омиллардан биридир. Бу эса суд томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.