currencies image

12 924,92 UZS

13,09

usd

currencies image

14 620,67 UZS

52,33

eur

currencies image

159,94 UZS

1,21

ru



АсосийЯнгиликларҚонунчиликда истеъмолчига яроқлилик муддати (кафолат муддати) ўтган маҳсулотни сотганлик учун қандай жавобгарлик чоралари белгиланган?

Қонунчиликда истеъмолчига яроқлилик муддати (кафолат муддати) ўтган маҳсулотни сотганлик учун қандай жавобгарлик чоралари белгиланган?

Ҳуқуқ

calendar

29.10.2024

eye

208

Қонунчиликда истеъмолчига яроқлилик муддати (кафолат муддати) ўтган маҳсулотни сотганлик учун қандай  жавобгарлик чоралари белгиланган?

Товарнинг яроқлилик муддати  ўзига хос ҳуқуқий оқибатлар туғдиради. Шунинг учун Чакана савдо қоидаларининг 14-бандида белгиланганидек, сотувчи товар тўғрисида уларнинг яроқлилик муддати, шунингдек кўрсатилган муддатлар тамом бўлганидан кейин харидор (истеъмолчи) амалга ошириши керак бўлган зарур хатти-ҳаракатлар ҳақидаги ҳамда агар товарлар кўрсатилган муддатлар тамом бўлгандан кейин харидорнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки учун хавф туғдирса ёки фойдаланиш учун  яроқсиз бўлиб қолса, бундай ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотларни харидорнинг эътиборига ўз вақтида кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт. Бу муддатларни эса ишлаб чиқарувчи (ижрочи) белгилайди. Демак, бу борадаги масъулият ишлаб чиқарувчи зиммасидадир.

Фуқаролик кодексининг 1019-моддаси товар (иш, хизмат)нинг нуқсонлари оқибатида етказилган зарар, агар у товар (иш, хизмат)нинг белгиланган яроқлилик муддатлари мобайнида етказилган бўлса, қопланиши, мабодо яроқлилик муддати белгиланмаган бўлса, товар ишлаб чиқарилган (иш, хизматлар қабул қилинган) кундан бошлаб ўн йил давомида қопланиши лозимлигини белгилайди.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқариш санаси, сақлаш шартлари кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш, сотишни таъқиқлайди. Яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Чакана савдо қоидалари” талабларига мувофиқ савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бунга жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига кўра, яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундай ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган ҳолатда – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқаролар энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахслар эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жаримага тортилади.

Улашиш: