Ҳуқуқ
03.03.2025
1 112

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан, шартнома тузиш қоидалари қуйидагича:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддасига асосан:
1. Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
2. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
3. Тарафлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин.
4. Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин.
5. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 364-моддасига мувофиқ:
1. Aгар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.
2. Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 366-моддасига кўра:
1. Aгар қонунда муайян турдаги шартномалар учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома битимлар тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин.
2. Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин.
Шартнома тузиш жараёни оферта ва акцепт босқичларидан иборат бўлади. Оферта — бу шартнома тузиш ҳақидаги таклиф, акцепт эса — бу таклифни қабул қилиш.
Шартнома оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда тузилган ҳисобланади.
Бекзод Рахматов,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Ходим ишламаётган даврлар қачон дам олиш вақти ҳисобланмайди?
Ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.