Ўзбекистон
17.06.2025
435

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тафовут ҳамда зиддиятларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси жорий йилнинг 17 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни (ер, таълим, солиқ, рақобат, тадбиркорлик ва бошқалар) тартибга солувчи айрим қонун ҳужжатларидаги номувофиқликларни бартараф қилишга қаратилган бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
➖ Иқтисодий процессуал кодексининг киритилаётган тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини 10 кундан ортиқ, лекин 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш суд томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда (аввал ушбу муддатининг чегараси белгиланмаган эди);
➖ “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини олиб келишни ташкил этиш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда;
➖ “Маъмурий суд ишини юритиш тўғрисида”ги кодексга референдум ўтказувчи комиссияларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқишни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Худди шу каби, қонун лойиҳаси билан “Ўрмон тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда Солиқ ва Шаҳарсозлик кодексларига ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши қонунчилик ҳужжатларидаги бўшлиқлар ва номувофиқликлар бартараф этилишига, ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғри йўлга қўйилишига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатлари ишончли тарзда ҳимояси таъминланишига хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.