Ўзбекистон
06.08.2023
1 621

Олий суд Қорақалпоғистонда ўтган йили 1-2 июль кунлари бўлган оммавий тартибсизликларда ноқонуний ҳатти-ҳаракат қилган бир нечта ички ишлар ходимлари жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида баёнот берди. Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 1996 йилда туғилган Т. А. ва 1985 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, 1979 йилда туғилган Ж. М. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Қийноққа солингани айтилган фуқаро билан Омбудсман вакиллари учрашди
Терговда қийноқларга барҳам бериш учун 10 та таклиф ишлаб чиқилди
Ички ишлар органларига ишга қабул қилиш, ходимларни жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини билиши, психологик ҳолатини стресс-тестдан ўтказиш тизимини ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда.
“Нукус воқеалари”да айбланганларнинг яна иккиси 18 йилга ва 12 йилга қамалди
«Алга Каракалпакстан» ҳаракати етакчиси Аманбай Сагидуллаев Жиноят кодексининг 158-моддаси Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилишда айбланиб, 18 йилга, Ниетбай Уразбаев Жиноят кодексининг 159-моддаси билан айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун имзоланди
Илгари номусга тегиш жиноятини содир этган шахс жабрланувчининг ёшини билмагани учун айби енгиллаштирилган бўлса, қонун билан ушбу қоида бекор қилинди, энди айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни жавобгарликдан озод қилмайди.