currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларАёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун имзоланди

Аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун имзоланди

Ўзбекистон

calendar

11.04.2023

eye

1 502

Аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун имзоланди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева телеграм каналида маълум қилди. Ушбу Қонун хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига нисбатан қатъий жазо чораларини белгилашга қаратилган. Киритилган ўзгартиришларга кўра, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари татбиқ этилмайди, бундай жиноятлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилади. Бундан ташқари, хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик ҳамда ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Амалдаги қонунчиликка кўра, номусга тегиш ҳамда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятларни квалификация қилишда жабрланувчининг ёши айбдорга аён бўлиши асосий мезонлардан бири бўлган бўлса, қонун билан ушбу қоида бекор қилинди, яъни айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни Жиноят кодекси моддаларининг тегишли қисмларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди. Энди вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, шунингдек болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланади ҳамда бу турдаги жиноятларни содир этган шахсларнинг рўйхати юритилади. Қонун билан қуйидаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилди: Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115-модда): 60 млн сўмгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади (амалда: 15 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари); Номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (118, 119-моддалар): 1-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (амалда: 1-қисми 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш); Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда): 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш, 3-қисми оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача қамоқ озодликдан маҳрум қилиш (амалда: 1-қисми 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш); 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда): 1-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; 3-қисми 8-йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (амалда: 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 3-қисми 5-йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш); 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда): 1-қисми 2 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш. 3-қисми – агар ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (амалда: 1-қисми 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш); Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш (130-модда): 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (амалда: 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) 3-қисм 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
1 017

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


6-август 2026, 05:19
880

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
807

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.


4-август 2026, 10:46
647

Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?

Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.

Мавзуга доир янгиликлар: