Ўзбекистон
09.09.2023
1 363

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари коронавируснинг EG.5 D-19 штамми кўпайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Euronews. Женевада сўзлаган ташкилот раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус шимолий ярим шарда қиш олдидан “ташвишли тенденциялар” кузатилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ ва Осиёда ўлим ҳолатлари кўпаймоқда, Европада эса коронавируснинг ушбу варианти билан касалланган ва реанимация бўлимига ётқизилган беморлар сони кўпайган, айрим ҳудудларда касалхонага ётқизилганлар сони кўпайган. Ташкилотнинг CОVID-19 вирусига қарши кураш бўйича техник раҳбари Мария Ван Керкхове “бу вариант бошқа айланма штаммларни сиқиб чиқармайди” ва бу ҳолат ташкилотни катта ташвишга солаётганини айтди. “CОVID-19 вакцинасининг дозасини олмаган одамлар орасида эмлашнинг паст даражаси катта муаммолардан биридир”, - дея таъкидлади Гебрейесус. “Агар сизга вакцинанинг қўшимча дозасини олиш таклиф қилинса, иккиланманг”, — дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўтган тўрт ҳафтада дунёнинг тенг ярмида CОVID-19 умуман қайд этилмади
Шунга қарамай, касаллик ҳали тўлиқ чекингани йўқ, жорий йил 26 июндан 23 июлга қадар 868 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган.
ЖССТ: Дунёда тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда
Ер юзида 1,25 миллиард киши ҳамон чекувчилар сафида.
ЖССТ номаълум эпидемияга ҳозирлик кўрмоқда
У коронавирусдан 20 баробар хавфлироқ асоратларни келтириб чиқиши мумкин.
Омикроннинг янги вариантида коронавирусга хос бўлмаган икки янги аломат пайдо бўлди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "хавотирли мутация" сифатида кузатув остига олинган "омикрон" штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда.