Ўзбекистон
12.05.2021
1 051

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси халқаро нотариат майдонига шиддат билан кириб бормоқда. Шу кунгача Нотариал палата Украина, Литва, Беларусь Республикалари Нотариал палаталари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Хорижда ишлаётган ва яшаётган ҳамюртларимизга кўрсатилаётган нотариал ҳаракатлар сифатини яхшилаш борасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳам ўзаро келишув шартномаси имзоланди. Февраль-март ойларида Нотариал палата раисининг нотариат соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисидаги мақоласи Саудия Арабистони, Уммон қироллиги, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Украина давлатлари ОАВ ларида эълон қилинган эди. Май ойининг дастлабки ҳафтасида Дилшод Ашуровнинг мақолалари Италиянинг «Газета ди Салерно», «Газета ди Наполи», «Газета ди Авиллино», «Газета ди Милано» газеталарида эълон қилинганлиги қувонарли ҳолдир. Нотариал палата шу йил охирига қадар Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлишга тадорик кўрмоқда. Буларнинг барчасидан мақсад — халқаро майдонда янги Ўзбекистон имижи яхшиланишига ҳисса қўшиш билан бирга нотариат соҳасини чет эл тажрибасига асосланган ҳолда такомиллаштириб бориш, Ўзбекистон тажрибасини тарғиб қилишдан иборатдир. Бугун Қозоғистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Асель Жанабилова билан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров меморандум имзолади. Меморандум имзолаш жараёнида Асель Жанабилова Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида нотариат соҳасида рўй берган янгиликларни кузатиб бораётгани, аҳолига катта қулайликлар яратиш мақсадида электрон тизимга ўтилганлигини эътироф этди. Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни маъқуллади. Сўнгра меморандум имзолаш жараёни ўтказилди. Меморандум доирасида ҳар иккала давлат нотариал палаталарининг ўзаро тажриба алмашиш, илғор тажрибаларни ўрганиш, халқаро конференциялар ўтказиш ҳамда нотариал ҳаракатлар юзасидан мурожаатларни биргаликда кўриб чиқиш борасида келишиб олинди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.