Ўзбекистон
25.09.2024
146
Жорий йилнинг 24 сентябрида Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида қилинаётган ишлар ва келгусидаги режалар бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди.
Матбуот анжуманида таъкидланишича ўтган давр мобайнида адлия органлари томонидан жами 370 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 40 мингдан ортиқ телевидение, радио, газета ва журналларда чиқишлар қилинди, 92 мингга яқин маълумотлар веб-саҳифалар ва ижтимоий тармоқлар орқали, 223 мингдан ортиқ семинар ва манзилли тарғибот тадбирлари ташкил қилинди ҳамда 15 мингга яқин кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материаллари аҳолига тарқатилди.
Ҳуқуқий ахборотларни етказиш рақамлаштирилди. Барча қонунчилик ҳужжатларини Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларга, маҳаллаларга етказиш йўлга қўйилди.
Ягона ахборот тизими орқали барча давлат органлари ва ташкилотларига 288 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнлари ҳамда 9 455 та маҳаллаларга 124 та қонунчилик ҳужжатлари ва улар бўйича ҳуқуқий тарғибот материаллари тўплами етказиб берилди.
Маҳаллаларда 8 029 маротаба «Ҳуқуқий тарғибот куни» ўтказилиб, 218 953 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди, 224 721 та ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди.
«Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан» ғояси асосида 13 549 маротаба ёшлар билан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
«Ҳуқуқий билимлар ойлиги» доирасида 230 та мактаблар, лицейлар ва техникумларда семинар-тренинглар ўтказилди.
Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган 5 та ҳуқуқий акциялар ўтказилди.
Жорий йилнинг 18 сентябрида «2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан 95 та банддан иборат қуйидаги йўналишлар бўйича дастур тасдиқланди.
шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;
аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.
Дастур ижроси доирасида келгусида қуйидаги бир қатор катта лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган:
– ўқувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови ўтказилади;
– мактабларда «Ҳуқуқ оламига саёҳат» ўқув дастурларини жорий этилади;
– мактабларда замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган «Ҳуқуқ синфлари» босқичма-босқич ташкил этилади;
– давлат хизматчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйини ўтказилади;
– чекка ва олис ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар учун «Аёлларга ҳуқуқий мадад» қўлланмаси бепул тарқатилади;
– анъанавий умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади;
– аҳолининг барча қатламлари учун мўлжалланган, кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни мустақил ўргатиш бўйича мобил илова яратилади;
– «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот порталидан 24/7 режимида фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида порталга сунъий интеллект тизимини жорий этиш чоралари кўрилади;
– «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан электрон ресурслар, жумладан, электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар, видеодарсларни тайёрлаш ва улардан масофавий таълим жараёнида самарали фойдаланишни йўлга қуйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?
Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.