currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти қандай бўлиши керак?

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти қандай бўлиши керак?

Ҳуқуқ

calendar

06.11.2025

eye

34

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти қандай бўлиши керак?

Кўп квартирали уйларда коммунал хизматлар Истеъмолчисининг номидан шартнома Ижро этувчи (хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарувчи ташкилот ва бошқалар) томонидан тузилиши мумкин.

Истеъмол хоссалари ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш режими белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлиши керак, яъни:

— иситиш бўйича — белгиланган тартибга кўра хоналарни иситиш бўйича чора-тадбирларни (деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш) бажариш шарти билан иситиш мавсуми даврида 1995 йилгача қурилган кўп қаватли турар жой хоналаридаги ҳарорати камида 20о С, агар кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизими реконструкция қилинмаган бўлса — турар жой хоналаридаги ҳарорат камида 18о С бўлиши лозим;

— иссиқ сув таъминоти бўйича — иссиқ сув таъминотининг марказлаштирилган тизимларини назорат қилишнинг санитария қоидаларига мувофиқ сув олиш жойларида иссиқ сувнинг ҳарорати 50 — 75о С бўлиши керак.

Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оС дан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8оС юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Турар жой хоналарини иситиш тизими иссиқлик таъминоти соҳасидаги норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда улардан турар жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ фойдаланилиши керак.

 Истеъмолчи иссиқлик энергияси тўлиқ узиб қўйилиши ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишдаги танаффус тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантирилади (кўп квартирали уйнинг барча кириш жойларидаги эълонлар тахтасига ёки кўп квартирали уй жойлашган ер участкаси доирасида эълон жойлаштириш, шунингдек танаффуслар вақти кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқали).

Одамларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ишларни бажариш мақсадида иссиқлик тармоқларидаги ёхуд иссиқлик энергияси манбаларидаги ёки иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимларида аварияли ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича Етказиб берувчи, бошқарувчи ташкилот томонидан кечиктириб бўлмайдиган зарур чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда ушбу Қоидаларга иловада келтирилган Иссиқлик таъминоти хизматлари сифатига қўйиладиган талабларга мувофиқ, келишмасдан ва Истеъмолчини огоҳлантирмасдан, бироқ уни 2 суткада дарҳол хабардор қилган ҳолда иссиқлик таъминотини тўхтатиш ёки чеклашга йўл қўйилади.

Етказиб берувчи камида 2 сутка олдин Истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш ҳуқуқига эга:

— тўловни иссиқлик таъминоти шартномасида назарда тутилган муддатларда иссиқлик энергияси учун тўлов ҳужжати бўйича амалга оширмаслик;

— Истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш;

— Етказиб берувчининг вакилларини ҳисобга олиш асбобини кўздан кечириш ва уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш учун ҳисобга олишнинг умумий ва индивидуал ҳисобга олиш асбобларига сабабсиз қўймаслик.

Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

10-октябр 2025, 04:44
632

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


24-октябр 2025, 04:21
553

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
523

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


9-октябр 2025, 04:13
502

Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби

Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.