currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚурилиш пудрати шартномасини тузиш тартиби қандай?

Қурилиш пудрати шартномасини тузиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

14.05.2025

eye

644

Қурилиш пудрати шартномасини тузиш тартиби қандай?

Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.

Қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ҳолларда объектни буюртмачи қабул қилиб олганидан кейин уни шартномада кўрсатилган муддатда ишлатишни таъминлаш мажбуриятини пудратчи ўз зиммасига олади.

Тугалланмаган қурилишнинг мулкдори у буюртмачига топширилгунча ва унинг ҳақи тўлангунча пудратчи ҳисобланади.

Агар пудрат объекти нобуд бўлса ёки шикастланса, объект қабул қилиб олингунга қадар унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан шикастланиш хавфи пудратчи зиммасида бўлади.

Бажарилаётган ишларнинг хавфсизлиги учун пудратчи жавобгар бўлади.

Агар шартномада тарафлар бошқача тартиб ва шартларни белгилаб қўйган бўлмасалар, шартномада назарда тутилган объектни ёки ишлар мажмуини пудратчи ўз ҳисобидан суғурталаши шарт.

Суғурталаш мажбурияти юклатилган тараф қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган тартибда иккинчи тарафга шартнома шартларига мувофиқ суғурта шартномаси тузганини тасдиқловчи далилларни, шу жумладан суғурта қилувчи, суғурта суммаси миқдори ва суғурталанган таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши керак.

Суғурталаш тегишли тарафни суғурта ҳодисаси юз беришининг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятидан озод қилмайди.

Улашиш: