Ҳуқуқ
05.11.2024
1 987
– Оилам билан кўп қаватли уйда яшайман
. Юқори қаватдаги қў
шнимиз ҳар куни маст ҳолатда тўполон қилиб, ҳамманинг тинчини бузади. Бу иши учун қўшниларнинг тинчини бузган қўшнимизга жавобгарлик борми?
– Ҳа, албатта. Қонунчилигимизда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан майда безорилик учун жавобгарлик чоралари белгиланган бўлиб, унга кўра, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъ
мурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз
Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.
Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?
Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.
2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.