Life Style
28.11.2025
372

– Оилам билан кўп қаватли уйда яшайман. Юқори қаватдаги қўшнимиз ҳар куни маст ҳолатда тўполон қилиб, ҳамманинг тинчини бузади. Бу иши учун қўшниларнинг тинчини бузган қўшнимизга жавобгарлик борми?
– Ҳа, албатта. Қонунчилигимизда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан майда безорилик учун жавобгарлик чоралари белгиланган бўлиб, унга кўра, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.