currencies image

12 531,78 UZS

75,53

usd

currencies image

14 538,12 UZS

76,41

eur

currencies image

159,82 UZS

1,46

ru



АсосийЯнгиликларЎзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳамиша эътиборимиз  марказида

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳамиша эътиборимиз  марказида

Ҳуқуқ

calendar

25.06.2025

eye

42

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ҳамиша эътиборимиз   марказида

Жамият тараққиётининг энг муҳим мезонларидан бири бу- -инсонпарварлик ва ижтиомоий адолат тамойилларининг амалда таъминланишидир. Айниқса, ҳаётда турли сабаблар билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган фуқароларга давлат ва жамият томонидан ко`рсатиладиган эътибор, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб -қувватлаш мамлакатнинг қанчалик ривожланганини кўрсатади.

Шу нуқтайи назардан, сўнгги йилларда давлатимизда иҳтимоий ҳимояга муҳтож шахслар,жумладан,ногиронлиги бўлган, ёлғиз, қария ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар кўлами кенгайиб бормоқда.

 Хусусан, “Ижтимоий хизматлар ягона реестри” орқали ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва боқувчисини йўқотган болаларга зарур ёрдамни тезкор ҳамда шаффоф тарзда кўрсатиш имконияти яратилди. Шу билан бирга, ижтимоий ходимлар сони оширилмоқда, махсус ногиронлар аравачалари, эшитиш ва кўриш воситалари, протез-ортопедия мосламалари етказиб берилмоқда.

Давлатимиз дастурлари-амалий ёрдамнинг кафолати.

Давлатимиз раҳбарининг  2025-йилнинг 8-май санасида “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтиомоий хизматлар кўрсатиш ко`ламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-171-он Қарори билан ижтимоий  ёрдам кўрсатиш борасидаги ислоҳотларнинг янги босқичига қадам қўйилди десак адашмаймиз. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган давлат дастурлари ва фармонлари ижроси доирасида бундай шахслар учун қулай ва самарали ижтимоий хизматлар ташкил этиш йўлга қўйилмоқда. Жорий йилнинг 1-июнидан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам ” дастури жорий этилиб, унга кўра 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:

Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

Уй шароитида қараб туриш хизмати;

Тиббий-ижтимоий реабилитатсия хизмати;

Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

Шахсий ёрдамчи хизмати

“Ҳуқуқий ахборот” телеграм ижтимоий тармоғи каналининг берган маълумотига кўра, мазкур дастур асосида ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб бериладиган бўлди. Ваучер қиймати эса Ҳукумат томонидан белгиланган миқдордаги субсидия шаклида  тўланади. Ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформаси орқали амалга ошириш тартиби жорий этилди.

Бу ислоҳотларнинг бирдан бир ягона мақсади шуки, имкон қадар ўзгалар парваришига муҳтож инсонларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳаётини, яшаш тарзини енгиллаштириш, яъниким улар ҳам жамиятнинг бир бўғини эканлигини уларга ҳис эттира олишдир.

Хулоса қилиб айтганда, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш – ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Давлатимиз томонидан бу борада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар билан бир қаторда, ҳар бир фуқаронинг меҳр, эътибор ва ғамхўрлиги жамиятда ижтимоий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлайди. Унутмаслигимиз керакки, меҳр кўрсатиш – куч эмас, қалб буюклигининг белгиси. Шу боис, ўзга парваришига муҳтож инсонлар ҳар доим эътиборимиз марказида бўлиши лозим.

Мирзо Улуғбек тумани

юридик хизмат кўрсатиш маркази

Бош юрисконсулти

Фазлиддин Комилов

 

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 171

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 118

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


27-май 2025, 04:35
788

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.


28-май 2025, 05:31
755

Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?

Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.