Ҳуқуқ
06.01.2024
481
Кўчага чиқинди ташлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Чиқиндидан қарзи бўлганлар машинасини ёки уйини сотишга қийналади. Чиқинди саралашга рангли пакетлар бепул берилади...
“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармон билан нималар ўзгаряпти?
1. Фото ва видео радарлар экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд қилади
Эндиликда йўллардаги тадбиркорлар томонидан ўрнатилган фото ва видео радарлар орқали экологик ҳуқуқбузарликлар ҳам қайд этилади.
Бунда тарбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида пул билан рағбатлантирилади.
Аҳоли эса ўз ташаббуси билан чиқиндихонага айланган ёки чиқиндилар ноқонуний ташлаб кетиладиган ҳудудларга ўз ҳисобидан фото ва видео воситаларини ўрнатиб, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жариманинг 20 фоизини мукофот сифатида олиши мумкин.
2. “Энг тоза маҳалла”га электромобиль берилади
Санитар тозалаш корхоналарининг камида 10 йиллик тажрибага эга ва садоқатли хизмат кўрсатган ходимлари учун ҳар йили “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ўтказилади.
Мазкур ходимлардан 100 нафарининг давлат ОТМга тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига контрактининг тўлиқ суммаси тўлаб берилади.
Ҳар йили “Энг тоза маҳалла” танлови ўтказилиб, танловда ғолиб бўлган 14 та маҳаллага чиқинди йиғиш майдончаси қуриш, чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахт экиш учун жами 500 миллион сўм пул ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль берилади.
3. Чиқиндидан қарз бўлса, уйни ва мошинани сотиш шартномаси қарз тўланганидан кейин нотариал тасдиқланади
2024 йил 1 апрелдан:
– кўчмас мулк ҳамда автотранспортлар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги Ягона электрон тизим орқали онлайн текширилиб, қарздорлик бартараф этигач нотариал ҳаракат амалга оширилади;
– барча санитар тозалаш корхоналари Ягона электрон тизим орқали хизмат кўрсатади, тизимга уланмаган корхоналар билан шартнома бекор қилининади ва улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхонага берилади.
Чиқинди хизматлари учун тўловларни қабул қилиш ҳамда абонентлар ҳисобини юритиш фақатгина Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази биллинг тизими, электрон тўлов тизимлари ёки тижорат банкларининг тўлов қабул қилиш кассалари орқали амалга оширилади.
Шунингдек, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорилги бўлган абонентлар SMS орқали хабардор қилиб борилади.
4. Чиқиндидан қарзи борларнинг электр учун тўлов қилиши вақтинча чекланади
Қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қуйидаги босқичларда жорий этилади:
1-босқичда – Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилотят марказларида 2024 йил 1 июндан – 6 ойлик қарздорлик учун;
2-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан – 3 ойлик қарздорлик учун;
3-босқичда – республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан – 1 ойлик қарздорлик учун.
2024 йил 1 июндан маиший чиқиндилар таркибидаги иккиламчи хомашёни реализация қилиш фақат биржа орқали амалга оширилади (аҳоли мустақил саралаган чиқиндилар бундан мустасно).
5. Чиқиндини белгиланмаган жойларга ташлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
2024 йил 1 апрелгача чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш учун жарима миқдорини ошириш ва ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролини мусодара қилиш (масалан, чиқиндини машинада ташлаб кетса, машина мусодара бўлиши мумкин), чиқиндилар ташлаб кетилган жойни тозалаш ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклашга оид қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, чиқинди тўплаш майдончаларидан чиқиндиларни ноқонуний тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Ҳудудларни тозалашга масъул бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўз мажбуриятини бажармаганлиги учун атроф-муҳит ифлосланганлиги учун жавобгарлик киритилади. Ҳудудуларни тозалашга масъуллар билан бу ерда танишиш мумкин.
6. Чиқиндиларни саралаш учун айрим ҳудудларда аҳолига бепул пакет берилади
2024-2026 йилларда Тошкент, Ангрен, Андижон, Бухоро ва Термиз шаҳарлари ва Тошкент туманидаги кўп қаватли уйлар ҳудудларидаги чиқиндиларни йиғиш майдонларида чиқиндилар “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига ажратган ҳолда йиғилади.
2024 йил 1 июлгача юқоридаги ҳудудлардаги аҳолига чиқиндиларни тоифаларга ажратиб тўплаши учун QR-кодли бепул пакетлар берилади.
Пакетлар тоифалари:
– қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун – шаффоф, рангсиз пакет;
– қайта ишланмайдиган қаттиқ маиший чиқиндилар учун – қора ранг;
– озиқ-овқат чиқиндилари учун – жигарранг.
Юқорида санаб ўтилган ҳудудлардаги кўп қаватли уйларнинг чиқинди йиғиш майдонларида қоғоз, пластик чиқиндилар, қора ва рангли металл чиқиндилар, шишалар, тўқимачилик материаллари, резина каби чиқиндиларни сотиб олиш йўли билан қабул қилиш ташкил қилинади, яъни фуқаролар чиқиндини шунчаки ташлаб юбормайди, балки пуллайди.
Улашиш:
Бошқалар
Кўп қаватли уйларда иситиш мавсуми қачондан бошланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”га кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Нуқсонли товар алмаштириб бериладими?
Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига доир камчиликларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.
Йўл харакати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган, тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида ёндош худуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.