Ўзбекистон
03.04.2024
685
© Фото: hudud24.uzЎзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Туризм қўмитаси Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда янги кешбек тизимини ишга туширган.
Мазкур тизим асосида 2022 йил 1 сентабрдан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида “Саёҳат қил ва кешбек ишла” шиори остида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган мамлакат фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилмоқда.
2023 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиққан мамлакатимиз фуқароларига сарфлаган харажатлари учун жами 177 млн сўмдан ортиқ маблағ кешбек сифатида қайтариб берилган.
Эслатиб ўтамиз, саёҳат харажатларини қайтариш бўйича ҳар бир саёҳатчига қуйидаги миқдорлардаги тўловлар амалга оширилади:
● авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
● темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
● жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
● театр, музей, сирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.