Ҳуқуқ
05.09.2024
565

Уйимиз яқинидаги мактаб атрофида транспорт воситаларини белгиланган тезликка риоя қилмасдан ҳаракатланаётганига гувоҳ бўламан. Аслида белгиланган тезлик қанча бўлиши керак?
Қонунчиликка кўра, транспорт воситалари тезлигини:
➖ аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан;
➖ тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан;
➖турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан;
➖Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Ҳар қандай йўлларда юкхонасида одам ташиётган юк автомобилларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;
➖ болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт воситаларига тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.