Ўзбекистон
11.06.2024
623

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу ҳақда батафсил тушунтириш берди.
– Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд иш юритуви тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига асосан, агар ушбу кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, судья аризани, яъни шикоятни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш ҳақидаги масалани ариза ёки шикоят судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилиши лозим.
Аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида, қабул қилишни рад этиш, қайтариш ёки судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмай юборилади.
Судга тааллуқлилигига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки иқтисодий суддан ариза, шикоят ёки иш материаллари келиб тушганда судья ариза ушбу кодекснинг 128, 129 ва 130-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай аризачини камчиликларни бартараф этиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади. Унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.