Ҳуқуқ
27.12.2024
689

— Мажбурий ижродан карздорлигим бор эди, шароитим бўлмаганлиги сабабли тўлай олмаяпман. Қарздорликни бартараф этмасликни қандай оқибатлари бор?
— Қонунчиликка асосан, давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб, қарздорга жаримани ихтиёрий тўлаш учун 15 кунгача муддат беради. Агар қарздор шу муддат давомида ихтиёрий тўламаса давлат ижрочиси мажбурий ундириш чораларини кўради, яъни ундириш унинг банкдаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига ёки мол-мулкига қаратилади. Бундан ташқари, ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги сабабли давлат ижрочиси томонидан МЖтКнинг 198 (1)-моддаси билан жаримага тортилади.
Унга кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.