Life Style
24.11.2025
232

Суд мажлиси тайинланганда суд томонидан тарафларга бу ҳақида хабар етказилади.
Жиноят ишини юритиш муносабати билан суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахслар айнан кўрсатилган вақтда ҳозир бўлишлари шарт.
Узрсиз сабабларга кўра келмаганлари тақдирда улар мажбурий келтириладилар.
Мажбурий келтириш нима учун амалга оширилади?
Мажбурий келтириш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг, жабрланувчининг, гувоҳнинг процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, башарти улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда, қўлланилади.
Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини олдиндан чақирувсиз мажбурий келтириш улар суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниб юрган ёки аниқ яшаш жойи бўлмаган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Судланувчининг судга келмаганлиги сабабини олдиндан аниқламасдан туриб, мажбурий келтиришга алоҳида ҳолларда, ишни кўриш судланувчи бўлмаганлиги сабабли кейинга қолдирилаётган ва бунда унинг турган жойи тўғрисида маълумот бўлмаган тақдирда йўл қўйилади.
Гувоҳга ёки жабрланувчига нисбатан мажбурий келтиришнинг қўлланилгани уларни кўрсатув беришдан бош тортганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор мажбурий келтириш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. Ушбу қарорда ёки ажримда:
мажбурий келтирилиши керак бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми; унинг процессуал мавқеи; яшаш ёки иш жойи; мажбурий келтириш учун асослар; шахсни қаерга ва қачон олиб келиш кераклиги; мажбурий келтириш кимга топширилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.
Мажбурий келтириш тўғри кўрсатув бериш орқали ҳақиқатни аниқлашгагина хизмат қилинади. Шунинг учун агар узрли сабаб бўлмайдиган бўлса, судда қатнашиш суднинг адолатли, қонуний, асослантирилган қарор қабул қилишига ҳисса қўшади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.