Ҳуқуқ
24.10.2025
239

Қонун (ЎРҚ–1089-сон, 17.10.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низоларни самарали ва тезкор равишда ҳал этишга, медиация тартиб-таомилларининг ҳамма жойда қўлланилишини рағбатлантириш орқали судлардаги юкламани мақбуллаштириш белгиланган.
Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, уни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган тарафнинг аризасига биноан кўриб чиқилади.
Медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади, агар:
— медиатив келишув қонунчиликка зид бўлса;
— медиатив келишувнинг ижро этилиши талаб қилинаётган шартлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса;
— медиатив келишувда белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса;
— медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза медиатив келишувни ихтиёрий ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилган бўлса, бундан ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилган ва тикланган ҳоллар мустасно.
Медиатор томонидан медиация тўғрисидаги қонунчилик талаблари, Медиаторнинг касб этикаси қоидалари бузилганлиги унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилишига сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.