Содда талқин
31.10.2025
108

Замонавий жамиятда низо ва келишмовчиликларни суд орқали эмас, балки муроса ва ҳамжиҳатлик асосида ҳал этишга интилиш кучаймоқда. Ана шундай шароитда медиация институти инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда барқарорликни таъминлаш ва суд тизими фаолиятини енгиллаштиришда муҳим воситага айланмоқда. Шу боис, медиация институтини самарали фаолият юритиши ва замонавий жараёнларга мос келиши учун «Медиация тўғрисида»ги қонунига ЎРҚ-1089-сонли қонуни билан бир қатор ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгартишларга мувофиқ, медиацияни қўллаш мумкин бўлган соҳалар аниқ белгиланди. Унга кўра, амалдаги тизимга икки янги йўналиш — мижозлар билан банк (кредит ташкилотлари) ўртасидаги муносабатлар ҳамда суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган низолар қўшилди.
Мижозлар ва банклар (кредит ташкилотлари) ўртасидаги муносабатларни медиация соҳасига киритиш жуда муҳим қадам ҳисобланади. Сабаби, ҳозирги кунда банклар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига турли хил молиявий хизматлар — айниқса, кредит бериш, тўловларни амалга ошириш, омонатлар қабул қилиш ва бошқа операциялар кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Кредит шартномалари бажарилишида ёки фоиз миқдорини белгилашда юзага келадиган келишмовчиликлар, айниқса кечиктирилган тўловлар бўйича баҳслар, банк амалиётида энг кўп учрайдиган низолардан биридир. Шу каби низолар кўп ҳолларда судларга юклама ошишига, ишларни кўриб чиқиш муддатларининг чўзилишига ва тарафлар учун ортиқча вақт ҳамда маблағ сарфланишига сабаб бўлмоқда.
Медиация эса бундай низоларни судгача бўлган босқичда ҳал этиш имконини беради. Бу нафақат суд тизимидаги ортиқча юкламани камайтиради, балки тарафлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни сақлаб қолишга ҳам хизмат қилади.
«Медиация тўғрисида»ги Қонуннинг 9-1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги медиация соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланди ва қуйидаги ваколатлар юклатилган:
— ўз ваколатлари доирасида медиацияга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
— Медиаторларнинг касб этикаси қоидаларини тасдиқлайди;
— Медиаторнинг касбий малакасини ошириш тартибини ҳамда медиаторларни тайёрлаш дастурларини тасдиқлайди;
— медиаторлар томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш тартибини белгилайди ва статистика маълумотларини таҳлил қилади;
— Медиаторлар реестрига киритиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини тасдиқлайди;
— Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Медиаторлар олий малака комиссияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.
Мазкур қонун ўзгаришлари медиация соҳасини тизимли ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва уларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадамдир. Ушбу янгиликлар натижасида медиаторлар тайёрлашнинг ягона стандарти жорий этилади, малака ошириш тизими такомиллаштирилади ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш имкониятлари кенгаяди. Шу билан бирга, мазкур ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминловчи адолатли ва самарали ҳуқуқий муҳитни яратишга хизмат қилади.
Рахматов Бекзод,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш
Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.
Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби
Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.