currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМеҳмонхоналар юлдуз тоифасини олиши учун талаблар белгиланди

Меҳмонхоналар юлдуз тоифасини олиши учун талаблар белгиланди

Ўзбекистон

calendar

03.09.2023

eye

1 073

Меҳмонхоналар юлдуз тоифасини олиши учун талаблар белгиланди

Юлдуз тоифасига эга меҳмонхоналарга доир талабларни белгилайдиган давлат стандарти қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон қарорида мамлакатдаги меҳмонхоналар, улардаги шароитларни хатловдан ўтказиб, 2023-йил 1-октябрга қадар хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда камида 50 та меҳмонхонага «тўрт юлдуз» ва 200 тасига «уч юлдуз» олиб бериш чораларини кўриш вазифаси белгиланган. Шу боис Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳаси илғор ривожланган давлатларнинг меҳмонҳоналарга юлдуз тоифасини белгиловчи ҳужжатларининг талаблари ўрганилди. Ўрганиш натижасида, амалдаги давлат стандарти талаблари қайта кўриб чиқилди ва балли таснифлаш орқали юлдуз тоифасини берувчи янги стандарт лойиҳаси Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқилди. Янги давлат стандартига киритилган талаблар Ҳилтон, Ҳамптон бй Ҳилтон, Ҳятт Регенcй Ташкент, Wйндҳам Ҳотелс & Ресортс меҳмонхоналари бизнес вакиллари ва бошқа меҳмонхона вакиллари билан келишилди. Туризм қўмитаси қошидаги СТҚ 4 “Туризм ва маданий мерос” стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан Oʻz DSt 3296:2023 “Turizm xizmatlari. Joylashtirish vositalari. Balli tasniflash tizimi” давлат стандарти ишлаб чиқилди. Мазкур давлат стандарти Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2023-йил 7-июлдаги 05-1560-сон буйруғи билан қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023-йил 7-августда 194-сон билан ҳисобга олинди ҳамда жорий йилнинг 7-ноябридан амалга жорий этилади. Ўз ДСт 3296:2023 давлат стандарти меҳмонхоналарни балли асосда таснифлаш тизимини белгилайди. Тоифалар “*” (юлдуз) белгиси билан белгиланади ва бешта тоифа бўйича таснифланади. Жойлаштириш воситалари учун – энг юқори тоифа “*” (беш юлдуз) ва энг паст “*” (битта юлдуз) ҳисобланади. Жойлаштириш воситалари мазкур давлат стандартининг иловасига мувофиқ таснифланади. Бунда “м” бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди. Мажбурий бўлмаган талаблар бажарилганда эса қўшимча балл берилади. Баллар йиғиндисига кўра тегишли юлдуз тоифаси берилади. Қўшимча равишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сон қарорига мувофиқ меҳмонхоналар сонини ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-йил 1-январдан бошлаб 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026-йил 31-декабрга қадар фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тизими жорий қилинади. Бунда 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм; 4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм миқдорларда маблағлар қоплаб берилиши белгиланганлиги маълум қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 802

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
669

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
648

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
590

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.