#NoComment
25.03.2026
29

Тарафларнинг келишуви (Меҳнат кодекси (МК), 157-модда)
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Меҳнат шартномаси мазкур асос бўйича бекор қилинадиган сана ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт.
Ходимнинг ташаббуси билан (МК, 160-модда)
Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза бериш ҳуқуқига эга.
Огоҳлантириш муддати: Ходим иш берувчини камида 14 календарь кун олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
Муддатни қисқартириш: Тарафлар келишувига кўра, бу муддат қисқартирилиши мумкин.
Аризани қайтиб олиш: Ходим 14 кунлик муддат тугагунга қадар ўз аризасини исталган вақтда қайтиб олиши мумкин (агар унинг ўрнига бошқа ходим ёзма равишда таклиф қилинмаган бўлса).
Иш берувчининг ташаббуси билан (МК, 161-модда)
Иш берувчи қуйидаги асослар бўлгандагина шартномани бекор қила олади:
- ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;
- технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;
- ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;
- ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир;
- ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги.
Ишдан бўшатиш тақиқланган ҳолатлар
Қонунчилик айрим тоифадаги ходимларни ҳимоя қилади. Иш берувчи ташаббуси билан қуйидагиларни ишдан бўшатиш тақиқланади (корхона тўлиқ тугатилган ҳоллар мустасно):
- ҳомиладор аёллар;
- 3 ёшгача боласи бор аёллар (ёки болани онасиз тарбиялаётган шахслар);
- Ходим вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган (болничнийда) ёки меҳнат таътилида бўлган даврда.
Ҳуқуқ бузилганда нима қилиш керак?
Агар ходим ўзини ноқонуний бўшатилган деб ҳисобласа, у қуйидаги органларга мурожаат қилиши мумкин:
- Давлат меҳнат инспекцияси;
- Прокуратура органлари;
- Фуқаролик ишлари бўйича судлар: Ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ нусхасини олган кундан бошлаб 3 ой ичида судга даъво ариза бериш лозим (бунда ходим давлат божидан озод қилинади).
Батафсил: https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6261386
Улашиш:
Бошқалар
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ижро интизоми бўйича сертификат олиш тартибини биласизми?
Низомга мувофиқ, ижро интизоми учун масъул ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўташи шарт.