Ҳуқуқ
28.03.2025
169
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан, меҳнат шартномаси ўзгартирилганлигини қонунга хилоф деб ҳисобловчи ходим ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси ўзгартирилганлиги устидан шикоят қилишга ҳақли.
Меҳнат шароитлари қонунга хилоф равишда ўзгартирилган тақдирда, ходимнинг аввалги меҳнат шароитларини тиклаш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.
Агар меҳнат шароитларининг қонунга хилоф деб эътироф этилган ўзгаришлари ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори камайишига олиб келган бўлса, ходимнинг ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.
Ходим бошқа ишга қонунга хилоф равишда ўтказилган тақдирда, ходимнинг ўзини аввалги ишига тиклаш, бошқа ишга қонунга хилоф равишда ўтказилганлиги сабабли келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўланиши тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.
Агар ходим ўзи қонунга хилоф равишда ўтказилган ишни бажарса, лекин бу ишдаги меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ушбу ходим бу ишга ўтказилишидан илгари бажарган ишидаги меҳнатига ҳақ тўлаш миқдоридан паст бўлса, мажбурий прогул учун ҳақ тўлаш ходимга аввалги ишидаги ва ходим қонунга хилоф равишда ўтказилган ишдаги меҳнатга ҳақ тўлаш ўртасидаги фарқнинг ўрнини қоплашдан иборат бўлади.
Агар ходимнинг меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойи иш берувчи томонидан ходимнинг розилигисиз аввалги меҳнат вазифасига доир ва аввалги меҳнат шароитларидаги ишини, шу жумладан меҳнат ҳақини сақлаб қолган тақдирда ўзгартирилган бўлса, ходимнинг унга аввалги иш жойини тақдим этиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.
Агар меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда ўзгартирилганлиги муносабати билан ходимга маънавий ёки жисмоний азоблар етказилган бўлса, ходимнинг ўзига етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
Ходимнинг қандай маблағларини ундирувга қаратиб бўлмайди?
Бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга ундирувни қаратиб бўлмайди.