currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат таътили борасида фуқароларимиз ўз ҳуқуқларидан хабардорми?

Меҳнат таътили борасида фуқароларимиз ўз ҳуқуқларидан хабардорми?

Ўзбекистон

calendar

18.09.2025

eye

27

Меҳнат таътили борасида фуқароларимиз ўз ҳуқуқларидан хабардорми?

Маълумки, меҳнат таътили меҳнат муносабатлари субъектларнинг (ходимларнинг) энг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур ҳуқуқни чекланишига йўл қўйилиши мумкин эмас. Хусусан, мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Коституциясининг фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлари бобининг 45-моддасида ўз акси топган бўлиб, унга кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга. Ёллланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

Бу норма Бош Қомусимиз орқали мустаҳканланганлиги, шубҳасиз, унинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни ва қонуний манфаатларнини таъминлаш борасида давлат даражасида муҳим аҳамият касб этишини яқол мисолидир.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 216-моддасида, ҳар йилги меҳнат таътилининг тушунчаси ва турларига таъриф берилиб, унга кўра, ҳар йилги меҳнат таътили дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни(лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи салаб қолинган ҳолда ходим ишдсан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган  давридир. Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Меҳнат қонунчилиги асосида ходимлар асосий ҳамда қўшимча меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эгадирлар. Ходимларнинг Меҳнат таътили олиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари Меҳнат кодексидан ташқари ташкилотнинг жамоа келишуви, жамоа шартномаси ҳамда ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасида ҳам қатъий талаб сифатида белгиланган.

Мазкур талабга эса иш берувчилар томонидан оғишмай риоя этилиши шарт. Шубҳасиз, меҳнат соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган тақдирда, ҳуқуқбузарга содир этган ҳуқуқбузарлигининг оғир ва енгилигига қараб маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш каби салбий оқибатлар келтириб чиқаради. Бу каби оқибатларнинг келиб чиқмаслиги учун иш берувчилар томонидан ходимларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларига даҳл қилмаслиги талаб қилинади.

Демак, фуқароларимиз билиши зарур бўлган меҳнат таътили билан боғлиқ бўлган бир қатор асосий  ҳуқуқларини санаб ўтамиз:

- таътиллар даврида ходимнинг иш ўрни (лавозими сақланиб қолади ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташабббусига кўра бекор қилинишига йўл қўйилмайди (МК 213-модда);

- ходимлар учун белгиланган ҳар йилги асосий таътилнинг давомийлиги 21 календар кундан кам бўлмаслиги керак (МК 217-модда);

-   Қуйидагиларга Ёши ва соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ҳар йилги асосий узайтириган таътил берилади:

-    18 ёшгача бўлган шахсларга - 30 календар кун;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга- 30 календар кун;

-   ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун 2 календар кун бўлган, бироқ жами 8 календар кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади; Мисол учун: ходимнинг ишга кирган вақти 07.03.2014 бўлса, таътил 02.02.2025 йил берилди, ва бу ҳолатда ходимнинг иш стажи 11 йилни ташкил этмоқда, шунга мутаносиб равишда 10 йиллик учун 4 календар кун қўшимча таътил берилади (МК 220-модда).  

-   биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтгач вужудга келади. Бироқ, меҳнат шартномаси тарафлар келишувига кўра ҳам мазкур муддат тўлмай туриб ҳам таътил берилиши мумкин.

- ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак (МК 228-модда);

-  ходим ҳар йилги меҳнат татилининг муддатини узайтириш ёки бош муддатга кўчириш ҳуқуқига қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади (МК 229-модда);

-   вақтинчф меҳнатга лаёқатсизлик даврида;

-   хомиладорлик ва туғиш таътилининг муддат бошланганда;

-   ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келганда;

- давлат ёки жамоат мажбуриятлари бажараётганда, агар қонунчиликда бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса;

-  жамоа келишуви ва жамоа шартномаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

-   ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида, меҳнат таътили қисмларга бўлиб берилиши мумкин,бундан ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаган бир қисми 14 кундан кам бўлмаслиги зарур (МК 231 -модда);

-  ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга фақатгина ходимнинг розилиги асосидагина йўл қўйилади (МК 232-модда).

- меҳнат шартномаси бекор бўлган тақдирда ходимга барча фойдалинмай қолинган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари пули тўланади.

- ҳар йилги меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

-  ходимнинг ёзма аризаси асосида унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин, мазкур муддат давомида унинг иш ўрни ( лавозими) сақланиб қолади, лекин ҳақ тўланмайди. Ходим 12 ойлик давр мобайнида 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиши мумкин;

-  12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс) ҳар йили давомийлиги камида 4 календар кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътили олиш ҳуқуқига эга.

Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари Меҳнат қонунчилиги ходимларнинг мазкур соҳа билан боғлиқ кўпгина ҳуқуқлари мавжуддир ва  ходимлар эса бу ҳуқуқларидан лозим даражада бохабар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бу билан улар ўз ҳуқуқларининг бузилиш хавфини олдини олган ёки бузилган тақдирда ҳам уни тиклаш чораларини ахтаришда қийинчиликларга учрамаслиги аниқ.

Райхона Ҳомидова,
Мирзо Улуғбек тумани
юридик хизмат кўрсатиш
бош юрисконсулти

Улашиш: