Ўзбекистон
06.11.2025
577

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси меҳнатга ҳақ тўлаш масалаларини замонавий тамойиллар асосида тартибга солади. Хусусан, Кодекснинг 250-моддасида тарифли тизимнинг ҳуқуқий асослари белгиланган. Қуйида ушбу тизимнинг мазмуни 5 та асосий факт орқали ёритилади.
Меҳнат кодексининг 250-моддасига кўра, тарифли тизим турли тоифадаги ходимларнинг иш ҳақларини уларнинг меҳнатининг мураккаблиги ва малака даражасига қараб фарқлаш имконини беради.
Бу тизим ходимлар ўртасида адолатли иш ҳақи нисбатини сақлаш ҳамда меҳнат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тарифли тизим қуйидаги элементлардан ташкил топади:
— Тариф сеткаси – ишларнинг мураккаблиги ва ходимларнинг малакасига қараб белгиланган разрядлар мажмуи;
— Тариф ставкаси (маош) – маълум вақт ичида бажарилган меҳнат мажбуриятлари учун тўланадиган асосий иш ҳақи;
— Тариф разряди – меҳнатнинг мураккаблиги ва ходим малакасининг даражасини кўрсатувчи қиймат;
— Тариф коэффициенти – юқори разрядларнинг биринчи разрядга нисбатан каррали ошишини ифодаловчи кўрсаткич.
“Ишларни тарификациялаш” меҳнат турларини уларнинг мураккаблик даражасига қараб тариф разрядларига ёки малака тоифаларига киритишни англатади.
Бу жараён натижасида ҳар бир иш тури учун тегишли разряд белгиланади, натижада ходимнинг ҳақиқий меҳнати адолатли баҳоланади.
Ҳар бир ходимнинг малака разряди унинг касбий тайёргарлиги даражасига мос белгиланади.
Малака ошган сари разряд ҳам юқорилайди, бу эса иш ҳақининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. Шу орқали тизим ходимларни ўз устида ишлашга ва билимини бойитишга рағбатлантиради.
Тариф тизими меҳнатни тўғри баҳолаш, ходимларнинг малака ва тажрибасини инобатга олиш орқали адолатли иш ҳақини кафолатлайди.
Бундан ташқари, бу тизим давлат ташкилотлари ва хусусий корхоналар учун ягона ҳуқуқий мезон сифатида хизмат қилади ҳамда иқтисодий барқарорликка ҳисса қўшади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.