currencies image

12 524,89 UZS

96,40

usd

currencies image

14 456,23 UZS

140,29

eur

currencies image

156,54 UZS

1,90

ru



АсосийЯнгиликларМиллий гвардияга ишга киришга қандай талаблар бор?

Миллий гвардияга ишга киришга қандай талаблар бор?

Ҳуқуқ

calendar

06.08.2025

eye

47

Миллий гвардияга ишга киришга қандай талаблар бор?

Миллий гвардияга ишга киришда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал) ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этишлари мумкин:

— ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;

—муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;

— резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.

Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим ташкилотлари ҳарбий тайёргарлик курсларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.

Номзоднинг бўйига қўйиладиган талаблар қандай

Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

— эркак жинсидаги номзоднинг бўйи — 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак;

— аёл жинсидаги номзоднинг бўйи — 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.

Жисмоний таёргарлик учун қандай спорт машқларини бажариш лозим?

Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

— тўсинда (турникда) тортилиш ёки тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш;

— 100 метрга югуриш;

— 3000 ёки 1000 метрга югуриш.

Аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари эса қуйидагилар ҳисобланади:

— куч ишлатиш машқлари комплекси;

— 100 метрга югуриш;

— 1000 метрга югуриш.

Жисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажариши «қониқарсиз» баҳо билан баҳоланган номзодларга жисмоний тайёргарлик машқларини шу куннинг ўзида қайта топширишга рухсат берилмайди.

Улашиш: