Ҳуқуқ
13.10.2024
450

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга доир ваколатларини Миллий гвардия органларига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бунда, Миллий гвардиянинг болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги, шу жумладан, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик, жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик, шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик бўйича ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатларини мустаҳкамловчи ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳаси Миллий гвардия органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга, жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтиришга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.