Ўзбекистон
04.08.2023
2 716
“Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (321-сон, 31.07.2023 й.) қабул қилинди. Қарор билан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қуйидаги 2 та маъмурий регламент тасдиқланди: 1. Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойига бориб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича. Регламентга мувофиқ, сайёр давлат хизматидан фойдаланишни истовчилар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий веб-сайти, “Call-марказ”, мобил иловаси ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этади. Шунга кўра, мурожаат этувчи сайёр давлат хизматларини ҳамда ушбу хизматлар кўрсатилиши лозим бўлган бўш кунни танлайди. Бунда сайёр давлат хизматлари мурожаат этувчининг хоҳишига кўра, қўшимча тўлов асосида (хизмат кўрсатилиши учун тўлов олдиндан тўланган ҳолда) кўрсатилади. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига хизматлар 10 иш куни мобайнида мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси қуйидагилар киради: – ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар; – I ва II гуруҳ, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар; – муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар; – ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар; – етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар; – ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар. Агар мурожаат этувчилар хоҳлаган кунда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш имконияти мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаат этувчилар огоҳлантирилади ва унга бошқа кунни танлаш таклиф этилади. 2. Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича. Регламентга кўра, транспортни рўйхатга олиш бўйича сайёр давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида 1, 3 ёки 5 кунда кўрсатилади (тўлов хизмат кўрсатилишидан олдин амалга оширилади). Бунда хизмат кўрсатганлик учун қўшимча тўлов миқдорлари қуйидагича: 1 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 4 баравари; 3 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 3 баравари; 5 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 2 баравари. Хизмат кўрсатиш масофаси 10 километрдан ошганда, ҳар бир километр учун қўшимча тўлов БҲМнинг 5 фоизи миқдорида тўланади. Эслатиб ўтамиз, мазкур сайёр давлат хизматлари 2023 йил 1 декабрдан йўлга қўйилади. Шунингдек, 2023 йил 1 октябргача ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини фуқароларнинг яшаш жойига почта жўнатмаси сифатида жўнатиш тизими йўлга қўйилади. Бундан ташқари, 2023 йил 1 ноябргача: миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда, республика ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call-марказ” ташкил қилинади; ЯИДХП ва “Автомототранспорт ҳисоби” ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқилади; миграция ва транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон аризани юбориш ёки қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни яшаш жойига чақириш имконини берадиган дастурий таъминот (мобил илова) ишга туширилади; юридик шахслар томонидан ЯИДХП, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий веб-сайти ҳамда дастурий таъминоти (мобил иловаси) орқали янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома, ариза юбориш ҳамда тўловларни электрон шаклда тўлаш йўлга қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
“Uzbekistan Airports”нинг “SILK AVIA”даги улуши “Uzbekistan Helicopters” га ўтказиладиган бўлди
Президент қарори билан “SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтади.
Эндиликда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади
2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.
Ўзбекистонда “Маҳалла назорати” ва “Маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
Ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади.
Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини ўзбек тилида кўрсатишлари шарт