Ҳуқуқ
14.04.2025
919

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан хизмат кўрсатиш ва савдо қоидаларига риоя этмаслик истеъмолчилар ҳуқуқининг бузилишига олиб келади. Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади:
— нархларни асоссиз равишда ошириш;
— товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;
— товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция, счёт) бермасдан сотиш;
— харидорга товарнинг сифати, бутлиги, ўлчами, оғирлигини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш;
— харидорга узоқ муддат фойдаланиладиган сифати, ёмон товарни таъмирлаш ёки алмаштириш даврида яхши сифатли ана шундай товарни беришдан бош тортиш;
— пластик карточкалардан фойдаланилган тўловни қабул қилишдан бош тортиш;
— носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;
— товарларнинг мажбурий рўйхатига риоя қилмаслик.
Мижоз – истеъмолчига хизмат кўрсатмаслик ҳолатлари ҳам умумий овқатланиш корхоналари томонидан савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва тегишли ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима белгиланган.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади