currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМуаммоларисиз сафар: ҳаво кемасида учиш орзусидан – реалликкача

Муаммоларисиз сафар: ҳаво кемасида учиш орзусидан – реалликкача

Life Style

calendar

09.01.2026

eye

145

Муаммоларисиз сафар:  ҳаво кемасида учиш орзусидан – реалликкача

Инсон умри йўлга ўхшайди. Бир манзилдан чиқиб, яна бир манзилга интилар экан, ҳар бир сафар унинг қалбида янги из қолдиради. Айниқса, самодаги сафар – бу оддий ҳаракат эмас, балки Ер билан осмон орасидаги сукутли мулоқотдир. Аммо баъзан шундай муаммоларга дуч келамизки, сафар таассуротлари ижобийликдан салбийликка, аъло кайфият эса тушкунликка уйғунлашиб кетиши мумкин. Боиси, турли кичик муаммолар ҳам инсоннинг табини хира қилиши ҳеч гап эмас. Шу мақсадда қуйидаги маълумотларни беришга қарор қилдик.

Тасаввур қиламиз, чиптанинг эгаси сафар кунигача вафот этди. Энди чиптанинг тақдири қандай бўлади? Вафот этган ёки соғлиғи оғирлашган ҳолатларда йўловчи ёки унинг вакили ё тегишли ҳуқуққа эга бўлган шахслар чиптанинг пулини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ташувчи чипта учун амалга оширилган тўловни қайтаришда, ушбу чипта сотиб олишда қўлланилган тўлаш усули ва пул бирлиги бўйича қайтариш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

Шунингдек, йўловчи чиптани расмийлаштираётганда, қайси бир йўналиш манзилида тўхташи ҳақида ташувчини олдиндан хабардор қилмаган бўлса, бу тўғрисида транзит аэропортида ёки ташиш йўналиши трансферида хабардор қилган бўлса ва ушбу ҳолат парвознинг кечикишига сабаб бўлса, йўловчи парвознинг кечиккани учун ташувчининг қоидаларида назарда тутилган йиғимларни тўлаганидан сўнг, парвозни давом эттириши мумкин.

 Агар парвознинг кечикишига йўловчи ёки у билан бирга ҳаво кемасида учаётган оила аъзоларидан бирининг соғлиғининг ёмонлашиши ёки тўхташ манзилидаги форс-мажор ҳолатлари сабаб бўлса, бундай ҳолатда йўловчидан йиғим ундирилмайди, бунда соғлиқни ёмонлашганлик ҳолати тиббий хулоса билан тасдиқланиши керак.

Ташувчи ўзи билан боғлиқ бўлган сабабларга кўра, оралиқ аэропортда ташишни давом эттира олмаган тақдирда, йўловчиларни уларга қулай бўлган муддатларда ва шартларда ўзининг навбатдаги қатнови билан ҳаракатланаётган ҳаво кемасида ёки бошқа ташувчининг ҳаво кемасида, қўшимча тўловларсиз жўнатиши лозим.

Ҳуқуқингизни билинг ва талаб қилинг.

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
690

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
574

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
536

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
517

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.