currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНаманганда келинга бурқа кийдириб, ноанъанавий тўй қилган куёв жазоланди

Наманганда келинга бурқа кийдириб, ноанъанавий тўй қилган куёв жазоланди

Ўзбекистон

calendar

12.09.2023

eye

1 106

Наманганда келинга бурқа кийдириб, ноанъанавий тўй қилган куёв жазоланди

Ижтимоий тармоқларда “Куёв араб шайхларига ҳавас қилган кўринади” номли тўй маросими акс этган видеолавҳа тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат бўйича ИИВ расмий ахборот берди. Аниқланишича, мазкур тўй жорий йилнинг 31 август куни Наманган вилоятида ўтказилган. Шундан сўнг, 2000 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро (куёв) вилоят ИИБга чақирилган. “Ўтказилган суҳбат давомида куёвнинг ташаббуси билан тўйда келинга ноанъанавий кийимлар (бурқа шаклидаги) кийдирилгани ҳамда диний куй-қўшиқлардан фойдаланиб, тадбирга диний тус берилгани аниқланди. Шу муносабат билан, суд томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди”, дейилади ИИВ хабарида. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунига асосан, жинс бўйича билвосита камситиш, яъни бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талаблар белгиланишига йўл қўйилмайди. Ушбу Қонуннинг 29-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакат ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади. Ушбу қонуннинг 5-моддасига кўра, мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликларидан бири сифатида жамоат тартибига, фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашиш белгилаб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, қабул қилинганди.

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
529

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
485

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


18-декабр 2025, 04:18
445

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.


7-январ 2026, 05:23
443

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: