Ўзбекистон
25.12.2023
1 196

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида Cobalt автомашинасининг газ баллони портлаб кетиши оқибатида ҳайдовчи жароҳатланди, машина ишида бўлган 3 яшар бола вафот этди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча 24 декабрь соат 09:50 ларда фуқаро Ф.Д. ўз бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинаси билан Қизилтепа туманидаги “Бургер” кафеси олдидаги авто тураргоҳда бўлган вақтда автомашинага ўрнатилган “Метан газ” баллони портлаб кетган. Оқибатда ҳайдовчи Ф.Д. ва унинг 3 яшар фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вояга етмаган Р.Ш.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Сирдарёда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси салкам 62,5 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади. Бу каби ҳолатларда “заправка”лар қандай жавобгарликка тортилади?
Тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Авария ҳолати сабаб Сурхондарёнинг 8 та тумани ва Термиз шаҳрида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади
Бандихон туманидаги магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини максимал оширди
Ўзбекистон томони “Газпром”дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган.