Ўзбекистон
27.12.2023
1 392
© Фото: Комсомольская правда“Газпром” қаттиқ совуқлар фонида Ўзбекистон томонининг илтимосига кўра, Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш ҳажмини оширди.
Бу ҳақда 26 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда “Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллер маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда етказиб бериш ҳажми имзоланган шартнома бўйича кунлик мажбуриятлардан икки баравар кўп ва “Марказий Осиё – Марказ” (CАC) газ ташиш тизимининг максимал ўтказиш қобилиятига тўғри келади.
“Декабрь ойида Ўзбекистонга ҳам совуқ келди. Ўзбекистонлик дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз Ўзбекистонга газ етказиб беришни имзоланган шартнома бўйича кундалик мажбуриятларимизни икки баробарга оширишни сўрашди.
Айни пайтда, декабрь ойида Ўзбекистонга “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали етказиб берилиши мумкин бўлган максимал техник ҳажмдаги газни етказиб берамиз”, — деди Миллер.
Маълумот учун, Ўзбекистон 7 октябрдан Қозоғистон ҳудуди орқали Россиядан газ импорт қилишни бошлаган эди.
Газ сотиб олиш бўйича шартнома икки йилга (йилига деярли 2,8 миллиард кубометр) тузилган. Харид ҳажми кунига 9 миллион куб метрни ташкил қилиши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказилишига старт берилди
Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш жараёнига старт берди.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Россияда қаровсиз қолган 17 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болаларга Ватанга қайтиш учун бепул сертификатлар берилган.
Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради
Ўзбекистон Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.