Ҳуқуқ
23.06.2025
42
Ходимнинг қуйидаги маблағларини ундирувга қаратиб бўлмайди.
Мажбурий ижро буюроларининг тегишли қарорларига асосан ташкилот бухгалтерлари томонидан ходимнинг ойлигининг бир қисми ундирувга қаратилади. Ташкилот бухгалтерлари ходимнинг ойлигининг бир қисмини ундирувга қаратишда барча оладиган ойлигидан ҳисоблаган ҳолда ундирувга қаратади.
Бироқ шундай пул суммалари бор бухгалтер уни чегириб ташлаган ҳолда ундирувга қаратиш лозим. “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Адлия вазири буйруғига (2009 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилган рўйхат рақами 1980) асосан:
майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;
бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;
дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;
қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;
бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;
хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;
меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.
Қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдори
Қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади.
Агар ижро ҳужжатида иш ҳақидан ундириш миқдори кўрсатилмаган бўлса, суд ижрочиси ҳар бир алоҳида ҳолатда ундирув миқдорини белгилашга ҳақли.
Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсдан ижро ҳужжатлари бўйича ундирув суд ҳукми ёки қарорига кўра амалга оширилган ушлаб қолиш суммасини ҳисобга олмаган ҳолда иш ҳақининг тўлиқ суммаси ҳисобидан амалга оширилиши лозим.
Жазони ижро этиш колонияларида, тарбия колониялари ва қамоқхоналарда жазо ўтаётган шахслардан, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслардан ундирув бутун иш ҳақидан, иш ҳақининг уларнинг мазкур муассасалардаги таъминоти бўйича харажатларни қисман қоплаш учун ажратиладиган қисмини ҳам қўшган ҳолда амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?
2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.