Life Style
10.11.2023
2 018
Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган жинсий жиноятлар тўғрисидаги янгиликлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Масалан, нега 16 ёшга тўлмаган меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган собиқ мансабдорларга 3 йил “қамоқ” жазоси берилди, 17 ёшли қизнинг юзидан “ўпиб қочган” одамга эса 10 йил? Ушбу мақолада Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов жинсий ва ахлоққа қарши қаратилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, уларнинг таснифи ва санкциясини таҳлил қилади. [caption id="attachment_24424" align="alignnone" width="1072"] Иллюстрация: Hanna Barczyk[/caption] Маъмурий жавобгарлик Шахсларнинг жинсий (тана) дахлсизлигини у ёки бу кўринишда бузадиган ҳаракатлар, шунингдек, ахлоққа қарши қилмишлар учун ҳам маъмурий, ҳам жиноий жавобгарлик мавжуд. Хусусан: Шаҳвоний шилқимлик ва майда безорилик: қачон қайси модда қўлланади МЖТКда шахсларнинг шаъни ва қадр-қиммати, хусусан, танаси, ташқи кўринишига нисбатан ҳақоратомуз, шаҳвоний ҳаракатлар учун қуйидагича жавобгарлик белгиланган:
Бундай ҳаракатларни “бир марта қўпол равишда” эканлиги ёки бунинг тескарисилиги ҳамда такрорийлик фактига судья ҳар бир ҳолатда алоҳида баҳо беради.
Кўринишидан, ушбу ҳаракатлар ўзаро ўхшаш: майда безорилик – умумий, шаҳвоний шилқимлик эса – хусусий, унда ҳаракатлар аниқ тавсифланган. Хўш, унда уларнинг бир-биридан фарқи нимада? Қачон қилмиш шаҳвоний шилқимлик бўлади-ю, қачон майда безорилик? Масалан, биринчи ҳолатда икки йигит боғда уларнинг йўлидан чиққан ҳар бир қизга ҳақоратомуз иборалар билан “гап отиб”, шилқимлик билан йўлида давом этди. Бунда уларнинг ҳаракати – майда безорилик. Чунки, биринчидан, улар жамоат жойи – боғда, иккинчидан уларнинг ҳаракати айнан олинган шахсларга қаратилмаган – йўлда учраган қизларга шилқимлик қилишмоқда. Иккинчи ҳолатда йигит қизнинг ижтимоий тармоқдаги сурати остида унинг танасига қаратилган ҳақоратомуз изоҳ қолдирди. Бу ҳолатда эса қилмиш – шаҳвоний шилқимлик. Кўриниб турганидек, шаҳвоний шилқимлик қилиш жазо миқдори майда безориликка нисбатан паст. Шаҳвоний шилқимлик ва ҳақорат қилиш: қай бири енгилроқ? Шу ўринда айтиш керакки, шаҳвоний шилқимлик қилиш ва ҳақорат қилиш айнан бир ҳуқуқбузарлик эмас ва маълум фарқларга эга. Шаҳвоний шилқимлик учун жавобгарлик яқинда киритилган бўлса-да, бундай ҳаракатлар учун МЖТК 41-моддаси – ҳақорат қилиш – доирасида жазо қўлланиб келинган. Хусусан, шаҳвоний шилқимликнинг моҳияти шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган ҳаракатларда кўринади. Изоҳли луғатга кўра, шаън – инсонга тегишли бўлган эътибор, қадр-қиммат – жамиятда тутган ўрин. Хўш, уларнинг фарқи нимада? Қай бири ҳуқуқбузар учун “қулайроқ”? Буни қуйидаги расмда кўриш мумкин: Изоҳ: маъмурий преюдиция деганда шахс айни бир қилмишни бир йил ичида қайта содир этса, кейингисида жиноий жавобгарликка тортилиши тушунилади. Масалан, йигит ижтимоий тармоқда қизнинг қадди-қоматини шаҳвоний равишда тавсифловчи изоҳ қолдирди. Бундай ҳолатда илгари ҳақорат қилиш учун 13,2 млн сўмгача жарима қўлланилган. Йигит бир йил ичида яна шу ҳаракатни содир қилса, жиноий жавобгарликка тортилиб, 330 млн сўмгача жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин эди. Эндиликда эса ушбу ҳолат шаҳвоний шилқимлик деб малакаланади ва бунинг учун биринчи мартада 1,6 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ, бир йил ичида қайта содир этилса, 2,3 млн сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. Шаҳвоний шилқимлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд эмас. [caption id="attachment_24421" align="alignnone" width="1069"] Иллюстрация: Jenny Dodge[/caption] Хуллас, шаҳвоний шилқимлик учун жавобгарлик олдингига (ҳақорат қилиш) қараганда анча енгиллашган, бунинг устига жиноий жавобгарликни ҳам келтириб чиқармайди. Жиноий жавобгарлик Жиноят кодексида шахсларнинг жинсий дахлсизлиги ва ахлоққа қарши қаратилган ҳаракатлар учун қуйидагича жавобгарлик белгиланган:
Расмий маълумотларга кўра, сўнгги йилларда вояга етмаганлар ҳамда хотин-қизларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, 16 ёшга тўлмаган болалар билан жинсий алоқа қилишда айбли деб топилганлар сони 2019 йилда 99 нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 238 нафарни ташкил этган, яъни 2,4 бараварга ошган. Худди шу даврда 14 ёшга тўлмаган болалар билан зўрлик ишлатиб, жинсий алоқага киришиш жиноятини содир этганлар сони эса 42 фоизга кўпайган. Ушбу жиноятлар учун бериладиган энг кўп жазо ва жиноятларнинг таснифи билан қуйида танишиш мумкин. Изоҳ: жиноятлар таснифи юқорида кўрсатилган жиноятларнинг оғирлаштирувчи қисмлари – энг юқори санкциясига нисбатан олинган. Қонун 16 ёшдан кичик болалар билан уларнинг розилиги бор ёки йўқлигидан қатъий назар жинсий алоқа қилишни, шунингдек, уларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишни тақиқлайди. Нега 16 ёшга тўлмаган қизлар билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар 3 йилга қамалди-ю, “кўчада 17 ёшли қизнинг юзидан ўпиб қочган” одам 10 йилга? Қуйидаги ҳар икки ҳолатни уларга қўйилган айблов мазмунидан келиб чиқиб, қуйидагича шарҳлаш мумкин. Биринчи ҳолат. Тошкент шаҳри Миробод туманида “кўчада 17 ёшли қизнинг юзидан ўпиб қочган” одамга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг ушбу ҳаракати номусга тегишга суиқасд қилиш сифатида малакаланган. Номусга тегиш жинояти зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилишда ифодаланиб, ўта оғир жиноятлар тоифасига киради. Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, унда жабрланувчининг қаршилиги фаол равишда синдирилади, яъни унинг иродасини синдириш учун жиноятчи томонидан жисмоний куч ишлатилади, қаршилик кўрсатса, уни калтаклаш, ўлдириш ёки бошқа кўринишда унга зарар етказиш билан қўрқитилади. Ушбу ҳолатда жиноят содир қилган шахснинг ҳаракатлари суиқасд деб топилган. Қонунчиликка кўра, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, жиноят содир этишга суиқасд деб ҳисобланади. [caption id="attachment_24419" align="alignnone" width="1071"] Фото: Тошкент шаҳри ИИББ[/caption] Иккинчи ҳолат. Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган икки нафар собиқ амалдорга нисбатан апелляция инстанциясида узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Улар 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ва 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш жиноятларини содир этганликда айбли деб топилган (Бош прокуратурага кўра, судланувчининг ҳаракатларида зўрлик, қўрқитиш, жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиш ва шу орқали улар билан жинсий алоқа қилиш ҳолати ўз тасдиғини топмаган). Уларнинг ҳаракати жиноят содир этилган кундаги жиноят қонуни бўйича ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига кирган. Хусусан, жиноят содир этилган пайтда уларга қўйилган айблов – Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми учун 3 йилгача, 128-1-моддаси учун 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган эди. 2023 йил 11 апрелда киритилган ўзгартириш билан санкциялар мос равишда 5 ва 4 йилга узайтирилган. Жиноят кодексига кўра, қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. Ушбу қоидадан келиб чиқиб, уларга янги таҳрир бўйича эмас, балки жиноят содир этилган пайтдаги таҳрирга асосан ҳукм чиқарилган. [caption id="attachment_24418" align="alignnone" width="1071"] Фото: Олий суд[/caption] Ушбу ҳаракатларнинг Жиноят кодексининг олдинги таҳририда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига киритилишининг сабаби шундаки, уларда жабрланувчига нисбатан зўрлик, қўрқитиш ёки ожизлигидан фойдаланиш, шу жумладан, жисмоний куч ишлатилмайди. Жинсий алоқа ўзаро розилик асосида амалга оширилади. Бунда номусга тегиш ва 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ўртасидаги асосий фарқлардан бири – розиликнинг мавжудлигида. Аммо масаланинг нозик жиҳати шундаки, ёш боланинг розилиги қай даражада объектив? 16 ёшга тўлмаган бола ўз қарорининг аҳамиятини қай даражада идрок эта олади ва жиноятчининг унга психологик таъсирини англай, уни енга оладими? Юқорида айтилганидек, номусга тегиш жиноятининг зарурий шарти қилмиш зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, содир этилишида. Олий суд Пленуми қарорига кўра, ожиз аҳвол деганда, жабрланувчининг шундай аҳволи тушунилиши керакки, бундай пайтда у ўзининг физиологик, жисмоний ёки руҳий ҳолатига кўра ўзини ўзи ҳимоя қилиш, фаол қаршилик кўрсатиш ёки ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини тушуниш ёки ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмайди. Масалан, жабрланувчининг жисмоний нуқсони, руҳияти бузилганлиги ёки кексалиги, қаттиқ оғриқ ёки беҳушлик ҳолати, алкогол, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар таъсирида ўта мастлик ҳолатилиги ёки жуда ёшлиги. Аммо бу ўринда “жуда ёш”нинг чегараси (масалан, неча ёшгача жуда ёш ҳисобланиши) йўқ. Ҳар бир ҳолатда суд томонидан баҳо берилади. Айтайлик, 14 ёшни жуда ёш деб топиш ҳам, топмаслик ҳам мумкин. Кодекснинг олдинги таҳририда 16 ёшга тўлмаган шахс билан унинг розилиги асосида жинсий алоқага киришган айбланувчи жабрланувчининг ёшини билмаганини баҳона қилиб, енгилроқ модда билан жавобгарликка тортилиши мумкин эди. Янги таҳрирда бундай шахсларнинг жавобгарлигининг муқаррарлиги таъминланиб, айбланувчи жабрланувчининг ёшини билган-билмаганидан қатъи назар жиноий жазога тортилиши белгиланди. Яъни 14, 16 ёки 18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахснинг қилмиши, у жабрланувчининг ёшидан хабардор бўлган-бўлмаганидан қатъи назар, жабрланувчининг ҳақиқий ёшидан келиб чиқиб баҳоланиши ва мутаносиб оғир жазо тайинланади. Аммо, шунга қарамасдан, 16 ёшгача неча ёшда бўлишидан қатъий назар (масалан, 13, 14 ёки 15 ёш) болалар билан бир хил жавобгарлик белгиланган. Ёш болалар жинсий алоқага розилигининг аҳамиятини тўла идрок эта олиши уларнинг психологик ривожланганлик даражаси ва бошқа омиллар билан биргаликда ёшига кўп жиҳатдан боғлиқлигини инобатга олиб, жавобгарликни боланинг ёшига қараб табақалаштириш лозим (масалан, 13 ёшли бола билан жинсий алоқа қилиш учун 15 ёшга нисбатан оғирроқ жазо берилиши керак).
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими қамалди
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган 3 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилган.
Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 яшар қизнинг ҳозирги аҳволи маълум қилинди
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Қашқадарё вилоятида 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган қиз билан учрашди.
Қашқадарёда 14 яшар қизни жинсий қулликда сақлашда айбланаётган аёл қамоққа олинди
Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Юриш-туриш қоидаларини бузган 2 нафар блогерга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди