Ҳуқуқ
28.03.2024
803

Никоҳ шартномаси нима, у қандай тузилади?
Оила Кодексининг 29-моддасида никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади. Худди шу кодекснинг 30-моддасида никоҳ шартномаси қандай тузилиши борасида ҳуқуқий норма мавжуд.
Унга кўра, никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради. Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома қаердан ва қачон олинади?
Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра, унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. Ушбу гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Меросни рад этса бўладими?
Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Бунда мерос очилган жойдаги нотариусга ариза берилади. Меросхўр меросдан воз кечганида кимнинг фойдасига меросдан воз кечаётганини кўрсатишга ҳам ҳақли. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, меросдан воз кечгандан кейин фикридан қайтиб қолса, уни қайтариб олиб бўлмайди.
Фаррух Рўзиев
Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.