currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНикоҳ шартномаси — оила тинчлиги ва барқарорлигининг пойдевори

Никоҳ шартномаси — оила тинчлиги ва барқарорлигининг пойдевори

Ҳуқуқ

calendar

31.10.2025

eye

131

Никоҳ шартномаси — оила тинчлиги ва барқарорлигининг пойдевори

Бугунги кунда жамият тобора ривожланиб, ҳаёт тарзи ўзгариб бормоқда. Эндиликда аёллар ҳам, эркаклар ҳам фаол меҳнат қилиб, оиланинг умумий фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда: улар биргаликда уй-жой, автомобиль сотиб олишмоқда, оилавий бизнес юритишмоқда, молиявий қарорларни ҳамкорликда қабул қилмоқдалар.

Бундай шароитда мол-мулк масалаларига фақат “кимники?” деган нуқтаи назардан эмас, балки “ундан қандай фойдаланилади ва ким бошқаради?” деган ёндашув билан қараш лозим. Шу жиҳатданникоҳ шартномаси замонавий оилавий ҳаётда муҳим ҳуқуқий механизм сифатида ўз ўрнига эга.

Никоҳ шартномаси нима?

Никоҳ шартномаси — бу эр ва хотиннинг ўзаро келишуви асосида тузиладиган ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда улар никоҳ даврида ва никоҳ бекор қилинганда мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тақсимлаш тартибини белгилаб қўядилар. Ушбу шартнома орқали турмуш ўртоқлар ким нимага жавобгар бўлиши, оила молиявий мажбуриятлари қандай тақсимланиши, мулкни бошқариш принсипцлари қандай бўлиши ҳақида олдиндан аниқ келишиб олишади. Натижада оилада “меники-сеники” деган тушьунмовчиликларга ўрин қолмайди, муносабатлар адолат ва ишонч асосида шаклланади.

 

Қачон ва қандай тузилади?

Никоҳ шартномасиникоҳдан олдин ҳам, никоҳ давомида ҳамтузилиши мумкин. Агар у никоҳдан олдин тузилса,никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради. Шартнома ёзма шаклдатузилади ванотариус томонидан тасдиқланиши шарт, чунки у расмий ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун қонуний тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим.

 

Никоҳ шартномасида нималарни белгилаш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 31-моддасига кўра, никоҳ шартномасида эр-хотин:

— ўзларининг мавжуд ва кейинги орттириладиган мол-мулкига эгалик қилиш тартибини (биргаликда, улушли ёки алоҳида мулк сифатида);

—  оила харажатларини ким ва қандай тартибда қоплашини;

—  ўзаро моддий ёрдам ва таъминот шартларини;

— ажралиш ҳолатида мол-мулкни қандай тақсимлаш тартибини олдиндан белгилаб олишлари мумкин.

Бундай ҳужжат эр-хотин ўртасидаги молиявий масалаларга аниқлик киритади, шаффофликни таъминлайди ҳамда келгусида мумкин бўлган низоларни олдини олади.

Никоҳ шартномасининг қўлланилмайдиган ҳолатлари

Шуни унутмаслик керакки, никоҳ шартномасифақат мол-мулкка оид муносабатларнитартибга солади. Оила кодексининг 31-моддасига биноан, у шахсий, ахлоқий ёки номулкий муносабатларга, масалан, ким овқат пиширади, ким қаерда ишлайди, болаларнинг тарбияси ёки яшаш жойига оид масалаларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас. Шунингдек, шартнома орқалисудга мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашёкимеҳнатга лаёқатсиз турмуш ўртоққа қонун билан кафолатланган ҳуқуқларни бекор қилишҳам тақиқланади.

Агар никоҳ шартномаси тузилмаса-чи?

Агар эр-хотин никоҳ шартномаси тузмаган бўлса, Оила кодексининг 23-моддасигамувофиқ, никоҳ даврида орттирилган барча мол-мулкуларнинг биргаликдаги умумий мулкиҳисобланади. Ажралиш пайтида эса, агар кимнингдир алоҳида ҳиссаси исботланмаса, бу мол-мулктенг икки қисмгабўлинади. Амалиётда бу ҳолат кўплаб низолар ва узоқ давом этувчи суд жараёнларига сабаб бўлиши мумкин.

Никоҳ шартномаси — буажралиш ҳужжати эмас, балки бахтли, барқарор ва адолатли оила ҳаётини тартибга солувчи восита. У турмуш ўртоқларни очиқ, ишончли ва ҳалол молиявий муносабатлар сари йўналтиради. Бундай ҳужжатни тузиш — оила масалаларига жиддий ёндашув, ўзаро ҳурмат ва масъулият белгиси, шунингдек, қонун ва адолатга содиқлик ифодасидир.

Никоҳ шартномаси — бу икки инсоннинг ўзаро ишонч, тенглик ва масъулият асосида тузган келишуви бўлиб, оила тинчлиги ва келажакдаги барқарорликнинг мустаҳкам пойдеворини яратади.

 

А.Мустафаева,
Юнусобод туман 2-сон ФХДЁ бўлими мудираси

Улашиш:

Бошқалар

10-октябр 2025, 04:44
549

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


9-октябр 2025, 04:13
441

Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби

Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.


21-октябр 2025, 11:03
427

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
410

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.