Ҳуқуқ
27.03.2025
357
Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати яна бир савобли ишга қўл урди.
Жорий йилнинг 26-27 март кунлари республикамизнинг барча ҳудудларидаги 50 дан зиёд маҳаллалар, туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказларида “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар” акцияси ўтказилди.
Ушбу акциядан мақсад – аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш, ҳуқуқий билимларини ошириш ва фуқароларни қийнаётган муаммолар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беришдан иборат.
"Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар" акцияси ҳудудларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 100 дан зиёд нотариус фуқаролар билан учрашув ўтказдилар.
Икки кунлик акция тадбирларида иштирок этган 5000 дан зиёд мурожаатчиларга нотариуслар томонидан уй-жой, оилавий муносабатлар, автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, мол-мулкка эгалик қилиш, ҳадя ва мерос масалалари юзасидан тушунчалар бердилар ва уларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, нотариат соҳасига киритилган янгиликлар, хусусан, e-notarius.uz порталининг имкониятлари, онлайн нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.
Айтиш жоизки, савобли ишларни амалга ошириш нотариат тизимида анъанага айланиб қолган. Мана 4 йилдирки, Ўзбекистон Нотариал палатаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда аҳолининг кенг қатлами учун “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” ижтимоий акцияси ўтказилиб келинади.
Улашиш:
Бошқалар
Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
Ходимнинг қандай маблағларини ундирувга қаратиб бўлмайди?
Бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга ундирувни қаратиб бўлмайди.