currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНуқсонли товарлар ва истеъмолчининг ҳуқуқлари: алмаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

Нуқсонли товарлар ва истеъмолчининг ҳуқуқлари: алмаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

Ҳуқуқ

calendar

04.11.2024

eye

412

Нуқсонли товарлар ва истеъмолчининг ҳуқуқлари: алмаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 17-моддаси, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчининг ҳуқуқларини тартибга солувчи асосий қоидалардан биридир. Ушбу норма нуқсонли товарлар билан ҳисоб-китоб қилиш жараёнида истеъмолчи ва сотувчи ўртасида пайдо бўладиган молиявий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга қаратилган.

Нуқсонли товар сотилган тақдирда истеъмолчи бир қатор ҳуқуқларга эга бўлади. Товар алмаштирилганда, агар алмаштирилган янги товар нархи ўзгарган бўлса, бундай ўзгаришлар ҳисобга олинмайди ва истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Шу билан бирга, агар нуқсонли товар бошқа маркадаги ёки моделлардаги маҳсулотга алмаштирилса, нархлардаги фарқ истеъмолчи томонидан тўланиши ёки қайтарилиши керак бўлади. Товарнинг нархи ошган тақдирда, истеъмолчи талаб қўйилган пайтдаги нархга мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади. Аксинча, нарх пасайган бўлса, ҳисоб-китоб товар харид қилинган вақтдаги қийматга асосланади. Ушбу ҳолатлар сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги молиявий масалаларнинг шаффоф ва адолатли ечимини таъминлайди.

Шартнома бекор қилинган тақдирда ҳам товар нархи бўйича ҳисоб-китоб шартлари ўзгаради. Агар товар нархи ошган бўлса, истеъмолчи билан ҳисоб-китоб талаб қўйилган пайтдаги қийматга қараб амалга оширилади, нархи пасайган бўлса эса, харид вақтидаги нархга мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади. Бу истеъмолчига зарар етказмаслик ва молиявий йўқотишларни олдини олишга қаратилган ҳимоя чораларидир.

Айниқса, товар кредитга сотилган бўлса, шартнома бекор қилинганида истеъмолчи томонидан тўланган сумма унга қайтарилади. Кредит бўйича олинган фоизлар ва бошқа кредит билан боғлиқ харажатлар ҳам қоплаб берилади. Бу эса истеъмолчиларнинг кредит шартларидаги молиявий хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Товарнинг катта ҳажмда ёки оғирликда бўлиши ҳамда уни таъмирлаш, алмаштириш ёки қайтариб олиш зарур бўлганда, сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи маҳсулотни элтиб бериш ва қайтариб олиш учун масъул ҳисобланади. Агар сотувчи ушбу мажбуриятни бажармаса, истеъмолчи ўз ҳисобидан товарни элтиши мумкин, ва кейинчалик харажатлар сотувчи томонидан қопланади. Бу қоидалар истеъмолчининг ортиқча ташвишга тушиб қолмаслигини ва адолатли муносабатлар сақланишини таъминлайди.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонунининг 17-моддаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилади, уларга товар нуқсонли чиққанда ҳуқуқий ва молиявий ҳимоя чораларини тақдим этади. Истеъмолчи ва сотувчи ўртасидаги ҳисоб-китобларда адолат ва тенгликни таъминлаш ушбу қонуннинг асосий мақсадидир. Шу сабабли, нуқсонли товар билан боғлиқ масалаларда истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини билиб, уларни фаол равишда ҳимоя қилишлари лозим.

 

Ихтиёр Файзиев,

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2025, 04:21
736

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
716

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
635

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.


30-октябр 2025, 07:11
588

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.