currencies image

12 456,25 UZS

45,26

usd

currencies image

14 461,71 UZS

223,82

eur

currencies image

158,36 UZS

0,02

ru



АсосийЯнгиликларМаданият соҳасидаги чеклов тараққиётга тўсиқдир

Маданият соҳасидаги чеклов тараққиётга тўсиқдир

Ҳуқуқ

calendar

25.06.2025

eye

41

Маданият соҳасидаги чеклов тараққиётга тўсиқдир

Мамлакатлар ривожланишининг илмий асосларида бир қоида бор – давлатдаги бир соҳа ҳеч қачон бошқа бир соҳадан айроча ривожланиб кетмайди, булар ҳаммаси биргаликда ривожланади.

Бундан келиб чиқадики, мамлакатда иқтисод ривожланиб кетиб маданият ундан жуда орқада қолиб кетмайди. Ёки аксинча ҳам. Агар маданият ривожланмаган бўлса, иқтисод ҳеч қаёққа ривожлана олмайди. Бу худди аксиомага ўхшайди.

Тарихдаги цивилизацияларга қарасак, бунга реал мисолларни кўрамиз. Римнинг олтин даври, Андалус цивилизацияси… ва бошқа мақдуниятларда ҳамма соҳа биргаликда ривожланган.

Шу жиҳатдан олганда, давлат ва жамият тараққиётга эришмоқчи бўлса, барча соҳаларга, хусусан маданият соҳасига ҳам жиддий эътибор бериши керак. Ва энг муҳими, маданиятнинг ривожланишига тўсиқ бўлмаслиги керак.

Маданият асосан ижодкорлар (шоир, ёзувчи, рассом ва бошқалар)нинг ижод намуналари орқали тараққий этади. Давлат эса уларнинг ижодига чекловлар қўйиб, тушовлик қилмаса, шунда маданият тараққий этади. Бу эса бевосита бошқа соҳаларнинг ҳам ривожланишига туртки беради. Бунга оид қоидани юқорида ёздик.

Мумтоз адибларнинг асарларини, шеърларини ўқиганда (хусусан мумтоз рассомлар чизган суратларни томоша қилганда ҳам) уларнинг ҳеч бир тоифага ёки динга мансублиги сезилмайди. Бу каби санъат асарларидан фақат ва фақат инсонийлик уфуриб туради. Мумтоз ижодкорларнинг санъат асарлари(роман, шеър, сурат) узоқ йиллардан бери яшаб келаётганининг ва ҳамма дин вакилларига, ҳамма миллатларга бирдек манзур бўлаётганининг сири шундадир балки.

Ижодкор шу қоидани унутмаслик керакки, сен миллатидан, динидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар – ИНСОН учун асар ёзаяпсан(чизаяпсан). Улуғ Лев Толстойнинг бир гапи бор: «Нега Аллоҳнинг паноҳида ҳамма экрин, бир-бирига дўст бўлиб яшамаслиги керак. Йўқ: ана шундай яшаши лозим. Севги! Ҳамма ҳаракатларимизнинг замирида шу – шу севги ётиши керак. Санъатнинг энг улуғ вазифаси эса – инсонларни бирлаштириш, бир-бирига биродар қилишдан иборат».

Ҳақиқатан ҳам санъатнинг ўзи инсонларни бирлаштирувчи куч ҳисобланади. Ана энди санъат асари моҳиятида ҳам бирлаштириш ғояси ётса, бу нур устига нур бўлади. Мамлакатлар фаровон, дунё тинч бўлади.

Айни шунинг учун ҳам, маданиятда дунёвийлик жамиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Дунёвийликнинг маданиятга таъсири, унинг кўп хиллигини, тараққиётга муҳтож бўлган ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда, барча инсонларнинг эркинлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Агар маданият динга боғлиқ бўлса, ўрганиш ва янги ғояларни қабул қилиш қийинлашади. Чунки баъзи диний таълимотлар кўпинча янги фикрларга қарши чиқади. Дунёвий йўналиш эса ижодийлик ва ривожланишга йўналтирилган.

Дунёвий маданият турли миллатлар, динлар ва мафкуралар ўртасида мулоқот ва ҳамкорликка олиб келади. Бу маданиятнинг бойлиги ва турли хиллигини таъминлайди. Динга асосланган маданиятлар аниқ бир меъёрларга эга бўлиб, бошқалар билан ўзаро тушуниш ва интеграция муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Дунёвийлик маданиятни кўпроқ универсаллаштиради. Сабаби унда барча инсонларга ҳар хил дунёқараш ва диний ишончлардан қатъи назар тенг муносабатда бўлинади. Маданиятнинг ривожи учун эркинлик, илмий ва ижодий фикрлар жуда аҳамиятли.

 

А.Мустафаева,
Юнусобод туман 2-сон ФХДЙ бўлими мудираси

Улашиш:

Бошқалар

5-июн 2025, 07:00
1 163

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


29-май 2025, 05:38
1 111

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


27-май 2025, 04:35
785

Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.


28-май 2025, 05:31
746

Фирибгарлар тузоғидан қандай қилиб ҳимоялансам бўлади?

Яқинда бир танишимнинг номидан фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилибди.