Аҳолига имтиёзлар
13.07.2024
2 144

Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2024/2025-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.

Жорий йилда биттагина ўзгариш бор. Санъат соҳасида ўтиш бали оширилибди. Ўтган йили санъат соҳасида ўтиш бали 80 балл эди, жорий йилда 93 балл этиб белгиланибди. Бошқа йўналишларда ўзгариш йўқ.
Юқоридаги ўтиш баллари қуйидагиларга тааллуқли:
хориждаги ОТМлардан юртимиздаги давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга;
республикадаги нодавлат ОТМлар ҳамда хорижий ОТМларнинг филиалларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга.
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15-июлдан онлайн қабул қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Қатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади
Шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро алмашинувлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги икки университет QS рейтингида ТОП-500 таликка кирди
Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2024-йилги дунё университетларининг "Фан соҳалари рейтинги" (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.