Ҳуқуқ
17.06.2026
40

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.
Солиқ тўловчи қандай ҳуқуқларга эга?
Агар жисмоний шахс солиқ тўловини ортиқча тўлаган бўлса, у қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— бошқа солиқ тўловлари бўйича мавжуд қарздорликни тўлашга йўналтириш (ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш);
— ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш.
Ортиқча тўланган сумма қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши керак:
мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.
Ортиқча тўланган суммани ҳисобга олиш тартиби қандай?
Солиқ бўйича қарзини қоплаш ҳисобига солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ қарзини қоплашга ўтказиш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан ортиқча тўлов аниқланган кундан, ўзаро солиштириш далолатномаси имзоланган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб 10 кун ичида қабул қилинади.
Ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш тўғрисида солиқ органига ариза солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суд қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан беш йил ичида берилиши мумкин.
Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан қарздорлиги мавжуд бўлмаганда ортиқча тўланган солиқ суммалари қайтарилади.
Ортиқча тўланган сумма қанча муддатда қайтарилади?
Ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ органи томонидан ариза қабул қилинган кундан эътиборан 15 кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим.
Ариза бериш учун солиқ тўловчи солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриши ёки электрон солиқ хизматлари портали орқали амалга ошириши мумкин.
Солиқ органи ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун ичида хабар қилиши шарт.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Сунъий интеллект ва юридик терминология
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат аниқ ва тушунарли тилда ёзилиши шарт.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.