Ўзбекистон
05.05.2023
1 250
2011 йилда турмушимдан ажралганман. Сўнгги тўрт йилда отаси фарзандим учун умуман алимент тўламай қўйди. Собиқ турмуш ўртоғим алиментдан 20 миллион сўм қарз бўлди. Унга чет элга чиқишига тақиқ қўйилган эди. Аммо мен унинг «хорижга кетиб, ишлаб, қарзимни узаман», деган гапига ишониб, розилик хатига қўл қўйиб бердим. У чет элга ишлашга кетди, лекин қарзини тўламади. Давлат ижрочиларига мурожаат қилсам, «собиқ турмуш ўртоғингизни Ўзбекистондан чиқишига рухсат берадиган ҳужжатга қўл қўйиб берганингиз учун унинг ҳамма қарзи ёпилиб кетган», дейишди. Шундай бўлиши мумкинми? Энди алиментни қандай ундираман? Алимент ундириш қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади. Шунингдек, қарздорга давлат ижрочиси муайян ҳаракатларни бажаришга чеклов ўрнатиши, жумладан, чет элга чиқишини ҳам тақиқлаши мумкин. Қарздор фаолияти бевосита четга чиқиш билан боғлиқ бўлган вақтда, давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда қарздорни четга чиқишига рухсат беради. Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг, қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Бир сўз билан айтганда, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари давлат ижрочисига келиб тушган вақтдан бошлаб, қарздорнинг барча турдаги мол-мулки хатланади ва унинг чет элга чиқишига ҳам тақиқ қўйилади. Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчи билан белгиланган тартибда келишув тузиши шарт. Алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси ёки суд томонидан қарздорнинг илгари белгиланган Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни олиб ташлаш учун асос бўлади. Бунда гаров қиймати қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим. Агарда ўртада келишув тузилган бўлиб, унга кўра, фақатгина қарздорни чет элга чиқиши учун розилик берилган бўлса, юзага келган қарздорликни ундириш хусусида давлат ижрочисига мурожаат этиш тўғри бўлади. Бироқ қарздорни чет элга чиқиши учун алимент қарздорлиги йўқлигини тасдиқлаб ёзма ариза билан мурожаат этилган бўлса, кўрсатилган муддатгача бўлган қарздорлигини ундириш мумкин бўлмайди. Қарздор чет элда бўлган вақтда ҳам алимент ундируви тегишли давлат ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши керак. Ундирувни қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида турган мол-мулкига, шу жумладан, унинг чет эл банкларидаги пул маблағларига қаратиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади. Агар маблағ етарли бўлмаса ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
Саволга фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раис ўринбосари Жасур СИРОЖЕВ жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ўтган давр мобайнида иш ҳақи берилмаган ходимларга 5,1 млрд сўм қарздорлик ундириб берилган
Ноқонуний равишда бўшатилган 22 нафар шахс ишга тикланган.
Алимент ҳақида 7 та муҳим саволга жавоб
Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими? Болага алимент пули етмаса ёки камлик қилса-чи? Алимент тўлаш мажбурияти қачон тугатилади? Hudud24.uz алимент ҳақидаги энг муҳим саволларга жавоб беради.
Алимент миқдори, чет элга чиқишга тақиқни олиб ташлаш, алиментни камайтириш: алимент бўйича муҳим 10 та қоида
Ҳар бир ота-она ўз болаларига таъминот бериши шарт. Бу боланинг конституциявий ҳуқуқи бўлса, ота-онанинг конституцион мажбурияти ҳисобланади.
Самарқандда алимент тўламай, қочиб юрган 198 нафар қарздор топилди