Содда талқин
14.07.2024
1 348

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси бош директори ўринбосари, генерал-майор Кристиан Эрдели билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда“Дунё” ахборот агентлиги.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинган.
Венгрия вакили Ўзбекистон томони билан фавқулодда вазиятларни бошқариш ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирган.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бу борада тажриба алмашиш, ўзаро ташрифлар ташкил этиш, шунингдек, аниқ тадбирларни ўтказиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаш бўйича яқин алоқалар ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.
Мазкур келишувлар мамлакатлар ўртасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларга қарши курашиш соҳасида шериклик алоқаларини кенгайтириш учун янги имкониятлар очади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.