Содда талқин
22.06.2024
1 283

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия узумчилик институти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Унда Венгриянинг илғор тажрибаси асосида Ўзбекистонда ушбу соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мамлакат элчихонаси маълумотига кўра, аввалроқ, ОТП Банк гуруҳи президенти Шандор Чанининг жорий йил 12-13 февраль кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинган эди. Улардан бири ушбу жабҳада қўшма илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш эди.
Учрашувда халқаро ҳамкорлик бўйича директор ўринбосари Жужанна Вагра Ўзбекистонда узумчиликни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
"Ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини аниқлаш учун биринчи қадам сифатида сентябрь ойида манфаатдор ўзбекистонлик ҳамкасблар билан қўшма онлайн учрашув ташкил этиш муҳим деб ўйлайман", -деди Жужанна Вагра.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.